11 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 тага ошиб, жами 2482 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бундан аввалроқ янги COVID-19 ҳолатлари 35 тага ортиб, жами 2453 тага етгани хабар қилинган эди. Шундай қилиб, кунлик ўсиш кўрсаткичи 64 тани ташкил этди.

Кеча, 10 май куни эса 69 та коронавирус ҳолатлари тасдиқланди.

Шу билан бирга, 11 май куни 16:30 ҳолатида 101 нафар бемор бутунлай тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1982 нафарни ташкил этмоқда.