Сиёсат

»дайжест"

«Нейтрал ва жуда мувозанатли эканидан миннатдормиз». Путин — Ўзбекистоннинг Россия-Украина урушидаги сиёсати ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистоннинг «нейтрал ва ўта мувозанатли» сиёсати учун миннатдорлик билдирди.


»дайжест"

Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ — Ўзбекистон ТИВ

Таиланд ОАВ 1 июндан 36 та давлат (жумладан, Ўзбекистон) учун визасиз режим жорий қилиниши ҳақида ёзганди. Ўзбекистон ТИВ бу бўйича Таиланд ҳукумати қарори борлиги, аммо ҳали расман маълумот берилмаганини маълум қилди. Таиланддан расмий нота олиниши билан қўшимча хабар берамиз, дейилади хабарда.


»дайжест"

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)

Президент Анқара шаҳридаги Turkish Aerospace Industries компанияси фаолияти билан танишди. У 2023 йилда дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган. У ерда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда авиация парвозлари намойиши ҳам ўтказилди. Фото.


»дайжест"

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Туркия пойтахти Анқарада Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Фото.


»дайжест"

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.


»дайжест"

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди

Анқарада Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар божхона тарифларини пасайтириш, Истанбулда Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш бўйича фикр алмашди. Ташриф доирасида 10 млрд долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.


Иқтисодиёт

»дайжест"

Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан илк бор захираларни диверсификация қилиш мақсадида хорижий давлат қимматли қоғозларига бирламчи инвестиция киритилди ва тегишли портфеллар шакллантирилди.


»дайжест"

«Бу тарихий воқеа». Шавкат Мирзиёев — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича битим имзолангани ҳақида

Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди. «Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир», — деди Шавкат Мирзиёев иштирокчиларни табриклаб.


Жамият

»дайжест"

Тартибга солинмаган ўтиш йўлларининг навбатдаги қурбонлари: Нурободда юк машинаси икки болали аёлни уриб кетди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 25 ёшли «КамАЗ» ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакчасида икки болали аёлни уриб юборди. Иккала бола ҳам ҳалок бўлди.


»дайжест"

Самарқандда хориждаги эри билан жанжаллашиб, ўғлини қийнашга уринган аёлга жиноят иши очилди

Каттақўрғон шаҳрида турмуш ўртоғи билан видеомулоқот чоғида жанжаллашиб, ўғлини бўғишга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аёлнинг айтишича, эри Россияда бошқа аёлга уйланган ва қайтишни истамаяпти. Боламни бўғмадим, эримни шундай қилиб қўрқитмоқчи бўлдим, деди у.


»дайжест"

Фарғона вилоятида 3 киши сувга чўкиб, ҳалок бўлди

Олтиариқ туманида фермер хўжалиги еридаги сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун борган 3 киши (бир эркак ва 2 нафар вояга етмаган бола) чўкиб кетиб, ҳалок бўлди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.


»дайжест"

«Бахти Ташкентский» суди: 37 кишининг ҳар бирига қандай айблов қўйилаётгани бўйича батафсил

«Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иши бўйича очиқ суд жараёни давом этмоқда. Унда 37 нафар судланувчининг ҳар бирига қандай айблов қўйилаётгани ўқиб эшиттирилди. Уларнинг 3 нафари айбига қисман иқрор бўлди, қолганлари айбловни рад этмоқда.


»дайжест"

Тошкентда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича биринчи халқаро конгресс ўтказилмоқда

Тошкентда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича ўтказилаётган биринчи халқаро конгресс 300 га яқин иштирокчини бирлаштирди. «Болалар соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бурчимиздир», — деди форумда сўзга чиққан биринчи хоним Зироат Мирзиёева.


»дайжест"

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ноқонуний миграция бўйича рейдлардан огоҳлантирилди

Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ва ўша ердаги ўзбекистонликларни ноқонуний миграция бўйича «Нелегал-2024» рейдларидан огоҳлантирди. Қонун бузилиши ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда. Агентлик қоидаларга риоя қилишни сўради.


»дайжест"

«Чилонзортумангаз» ходимлари пора олганликда гумонланмоқда

Тошкентда «Чилонзортумангаз» ходими ва етакчи муҳандиси 25 млн сўм олаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Улар тадбиркорга газ учун тўловда аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўриш бўйича ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган.


»дайжест"

«Баҳодир Ялангтўш»ни суратга олишга салкам 30 млрд сўм сарфланди — фильм режиссёри

«Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмини суратга олишга 30 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовнинг айтишича, бу пулнинг тенг ярмига «Ўзбекфильм» павильонига энг охирги технологиялар олиб келинган. Картина тўлалигича павильонда суратга олинган.


»дайжест"

Тошкент аҳолиси Дўстлик боғини ижарага бериш қарорларини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритди

Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.


Жаҳон

»дайжест"

«Газпром» урушдан олдинги ҳолатига қайтиши учун камида 10 йил керак — Financial Times

Financial Times Россиянинг «Газпром» компанияси раҳбарияти учун тайёрланган ҳисоботга таяниб, корхонага газ савдосини урушгача бўлган ҳажмга қайтариш учун камида 10 йил вақт керак бўлишини ёзди. Ҳисобот муаллифлари давлатнинг сезиларли ёрдамисиз янги бозорларни топиш қийин бўлишини айтган.


»дайжест"

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди

Охирги 12 ой ичида глобал ҳарорат кузатувлар тарихидаги энг юқориси бўлди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни шошилинч чоралар кўришга чақирди. «Иқлим жаҳаннамига олиб борадиган йўлдан чиқишимиз керак», — деди у.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!