6 июнь куни Анқара шаҳридаги Президент саройида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига кўра, унинг шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған шоҳсупага кўтарилгач, Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари эшиттирилди. Сўнг икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Айни дақиқаларда давлат раҳбарлари тор доирада музокаралар ўтказмоқда, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, томонлар кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Аввалроқ президент Анқара шаҳрида 2023 йилда дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган Turkish Aerospace Industries фаолияти билан танишгани ҳақида ёзгандик.

Видео

Фото

президент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркияпрезидент ташрифи, шавкат мирзиёев, туркия