3 июнь куни «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, унинг ўғли, акаси — жами 37 кишига нисбатан очиқ суд жараёни бошланди, жараёнда «Газета.uz» мухбири ҳам иштирок этди.

Ушбу иш жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди раиси Толибжон Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, 36 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш ва 1 нафарига гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган. Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ аниқланган.

Судда дастлаб 37 нафар судланувчининг шахсига аниқлик киритилди. Шундан сўнг давлат айбловчиси судланувчи Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқаларга оид айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.

Жиноий уюшма аъзолари қуйидаги моддаларда айбланмоқда:

Кудраттуллаев Бахтиёр Запарович (1971 йил 19 октябрда туғилган) Жиноят кодексининг:

  • 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш / 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 109-модда 2-қисми (Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш / баъзавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 138-модда 1-қисми (Бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш / БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «а» ва «в» бандлари (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият / 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш / 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 276-модда 2-қисми «а» ва «б» бандлари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 277-модда 2-қисми «б» ва «в» бандлари (Безорилик / 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Кудратуллаев Ихтиёржон Бахтиёр ўғли (1996 йил 8 декабрда туғилган, Бахтиёр Кудратуллаевнинг ўғли) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «б» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Кудратуллаев Шухрат Запарович (1966 йил 14 декабрда туғилган, Бахтиёр Кудратуллаевнинг акаси) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Курбанов Шукурали Хайдаралиевич (1964 йил 30 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 138-модда 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш / БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Зафаров Бекзод Бахтиёрович (1994 йил 24 майда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмайди).

Рахимов Шахриёр Шохимардонович (1981 йил 24 январда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмайди);
  • 273-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш / 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Ходжаев Аббосхон Ахмадович (1982 йил 24 июнда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш / 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 277-модда 2-қисми «б» ва «в» бандлари (Безорилик / 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Сулаймонқулов Шерали Рўзиевич (1978 йил 25 январда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 138-модда 1-қисми (Бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш / БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган товламачилик / 10 йилдан 15 беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Шакуров Рамзес Фикрат-оглы (1971 йил 26 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 273-модда 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш / 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Вапаев Феруз Мухамматсалаевич (1988 йил 29 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 2-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «а» ва «в» бандлари (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Насырходжаев Матлаб Мансурович (1979 йил 20 сентябрда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 2-қисми «а», «б», «в» бандлари (Товламачилик / 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Муминхўжаев Давлатхужа Комилхўжа ўғли (1991 йил 22 сентябрда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Усмонбоев Махмуджон Бемат ўғли (1995 йил 13 августда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Шодманов Муитдин Махмудович (1969 йил 17 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «а» ва «в» бандлари (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Худаяров Бахтиёр Абдихамидович (1984 йил 11 августда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Камалов Файзиддин Мухидинович (1973 йил 27 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «а» ва «в» бандлари (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Курбанов Махамаджон Кадиржанович (1982 йил 10 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш / 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Исламов Отабек Шухратович (1988 йил 09 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш / 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 165-модда 1-қисми (Товламачилик / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 2-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади);
  • 168-модда 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 277-модда 2-қисми «б» ва «в» бандлари (Безорилик / 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Алиев Азизжон Вали ўғли (1996 йил 17 мартда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Турсунбоев Акмалжон Наримон ўғли (1995 йил 1 августда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Нармирзаев Бунёд Тахирович (1980 йил 16 декабрда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Мирзоев Матлуб Абдусалимович (1985 йил 25 майда туғилган) — Жиноят кодексининг:

  • 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • 168-модда 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Шарипов Дилшод Тулкинович (1980 йил 14 мартда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Мирзаханов Анвар Бабажанович (1972 йил 4 мартда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Норкулов Акмалбек Хамракули ўғли (1997 йил 22 июлда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Хатамов Санжар Равшан ўғли (1991 йил 24 июнда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Жуманиёзова Наргиза Рустамовна (1983 йил 8 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Турмонов Тоир Ниғматович (1966 йил 9 июлда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Машрафханов Аваз Анварович (1970 йил 8 октябрда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Курбанов Валижон Акрамович (1973 йил 23 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Махамадиёров Алимардон Худайберганович (1982 йил 19 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Джураев Асадулло Фахритдинович (1989 йил 26 июнда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Бакаев Бахтиёр Якубович (1973 йил 21 майда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Солиев Жамшид Абдулазизович (1992 йил 19 сентябрда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а» ва «в» бандлари (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Багадыров Немат Акабирович (1965 йил 27 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Щелёв Андрей Александрович (1965 йил 27 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

Ибадуллаев Мурадбек Хабибуллаевич (1983 йил 26 январда туғилган) — Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

Аммо Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди. Уч нафар судланувчи қисман тан олган бўлса, қолганлари айбловларга иқрор эмаслигини таъкидлади.