6 июнь куни Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида Turkish Aerospace Industries Inc. компанияси фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президентга компания маҳсулотлари намуналари, ишлаб чиқариш жараёни ва хорижий мамлакатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари тақдимот қилинди.

1984 йилда ташкил этилган компания турғун ва айланма қанотли ҳаво техникаси, учувчисиз учиш қурилмалари ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва аэрокосмик тизимларни интеграциялаш соҳаларида Туркиянинг етакчи технология марказидир, дейилади хабарда.

2023 йилда Turkish Aerospace Industries дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган. Унинг йиллик даромади 1,5 миллиард долларни ташкил этади. Компанияда 15 мингдан зиёд ходим, шу жумладан, 7 мингга яқин муҳандис, 6,5 мингдан ортиқ техниклар ва бошқа ишчилар меҳнат қилади.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёевга мамлакат мудофаа саноатининг кенг турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган бошқа корхоналари фаолияти ҳам тақдимот қилинди. Авиация техникасининг намойиш парвозлари ҳам ўтказилди.

Фото

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

turkish aerospace, туркия, шавкат мирзиёев

Видео

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Туркияга рафиқаси ҳамроҳлигида 5 июнь куни расмий ташриф билан борганди. Пойтахтнинг «Эсонбуға» аэропортида давлат раҳбарини мамлакат вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.