Сиёсат

дайжест

Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда мамлакат элчихонасининг янги биноси очилди.


дайжест

Ўзбекистон ТИВ Бразилия ва Хитойдаги сув тошқинлари юзасидан ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия ва Хитойда юз берган сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик йўллади. 29 апрель куни бошланган ёмғирлар сабабли Бразилияда 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши бедарак йўқолган. Хитойда эса юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.


дайжест

Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Шарқий Африкада жойлашган Жибути Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Йоркда имзоланди.


Иқтисодиёт

дайжест

Энергетика вазири — Ўзбекистоннинг газ транспорт тизимини модернизация қилиш зарурати ҳақида

Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz»га мамлакатнинг магистрал газ тизимини модернизация қилишга бўлган зарурат юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ Россиядан газ импортини ошириш учун модернизация ишларига 500 млн доллар сарфлаш режа қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.


дайжест

ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратди

ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш учун 20 млн доллар ажратди. Бу маблағлар боғчаларни қуриш, модернизация қилиш ва ўринлар сонини ошириш имконини беради.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг 4 та устувор йўналишини белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида капитал бозорини ривожлантириш, масъулиятли бизнес юритиш, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторлар билан ишлашни рақамлаштириш бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди.


дайжест

Тошкентда АҚШнинг етакчи компания ва банклари иштирокида бизнес форум ўтказилади

Шавкат Мирзиёев таркибига Air Products, CNH Industrial ва Silverleaf компаниялари раҳбарлари кирувчи АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашди. Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш режалари муҳокама қилинди.


дайжест

Глобал углерод чиқиндиларининг тахминан 20−30 фоизи савдо ва таъминот занжирлари билан боғлиқ — ОТБ

Савдо Марказий Осиёда иқтисодий ўсишга сезиларли ҳисса қўшган бўлса-да, карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳам оширди, дейди ОТБ. МО давлатлари декарбонизация ва углерод нархини белгилаш бўйича минтақавий сиёсатни мувофиқлаштириши керак, — деб таъкидлади банк экспертлари.


дайжест

Тошкент вилоятида технопарк қуришга Хитой компаниялари жалб этилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг CAMCE, Goldwind, China Southern Power Grid ва Holley Group каби йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Унда Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва лойиҳага Хитой компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.


дайжест

ОПЕК жамғармаси ва Ўзбекистон 500 млн долларлик шартнома имзолади

ОПЕК жамғармаси ва Ўзбекистон ўртасида беш йиллик ҳадли битим имзоланди, унга кўра, мамлакатнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар ажратилади.


дайжест

Саудиянинг Vision Invest компанияси Андижон аэропортини реконструкция қилиш ва бошқариш истагида

Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш ва келгусида бошқаришга қизиқиш билдирди.


дайжест

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

П️резидент тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни белгилади. Жумладан, айрим импорт хомашёлар 2027 йилгача божхона божидан озод этилади. Юқори тоифадаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди. Made in Uzbekistan бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил этилади.


Жамият

дайжест

Тошкентда устига дарахт қулаган 1 ёшли қиз ҳалок бўлди

Чилонзор туманида энагаси болалар аравачасида олиб кетаётган 1 ёшли қизнинг устига дарахт қулади. Оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлди.


дайжест

«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга қамалди

Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

148-ўрин: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлади

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 2023 йилги ўрнидан 11 поғона пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «мураккаб»дан «жуда жиддий» босқичга ўтди.


дайжест

Миграция агентлиги Россияга киришда ўзбекистонликларга тўсқинлик қилинаётганини рад этди

Россияга киришда Ўзбекистон ва Қирғизистондан борган мигрантлар чегарада ушлаб турилгани, телефонлари олиб қўйилиб, овқат ва сувсиз қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхона билан боғланилганини билдириб, бундай ҳолатлар бўлаётганини рад этди.


дайжест

«Квартплата»дан қарздорларни электрдан узиш режа қилинмоқда. У қачон ва нима учун амалга оширилади?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нима учун «квартплата»дан қарздор хонадон эгаларини электрдан узиш режа қилинаётганини тушунтирди. Янги тизим эксперимент тариқасида Навоийдан бошланади, аммо бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.


дайжест

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади.


дайжест

«Эски жўва» бозорида 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетганликда гумонланган 12 ёшли бола ва унинг онаси ушланди

Тошкент шаҳри «Эски жўва» бозорида жойлашган заргарлик дўконидан 49 миллион сўмлик тилла буюмлар ўғирлаб кетишда гумонланган 12 ёшли бола ва унинг онаси қўлга олинди.


дайжест

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади.


дайжест

Тошкент вилоятида эркак 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлди

«Чирчиқ шағал саралаш» корхонаси директори Юқори Чирчиқ туманидаги ғалла ва чорвачилик учун ажратилган 260 гектар ерни 400 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У 40 минг долларни бўнак сифатида олаётганида қўлга тушди.


дайжест

Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади

1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.


дайжест

Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда. Унда Ўзбекистон фуқароларини Қатарда иш билан таъминлаш бўйича ўзаро музокаралар бўлиб ўтади.


дайжест

Тошкентда кўчадаги қизга безорилик қилиб, юзига урган шахс 2,5 йилга қамалди

Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга тегиниб, қаршилик кўрсатганида, юзига урди. Жабрланувчи бошқаларга ўрнак бўлиши учун унга энг қаттиқ жазони беришни сўради. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.


дайжест

Нега Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори жорий этилмоқда?

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нега ижара ҳақининг энг кам миқдори жорий этилганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, агар бошқарув органи минимал тарифдан паст миқдорни белгиласа, уйни тегишли ҳолатда сақлаб туролмайди.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (4−5 май)

Тўққизта кинопремьера, кўргазмалар, жаз фестивали, «Мўъжизалар вақти» ярмаркаси, «Беном» гуруҳи концерти, театрлардаги спектакллар, болалар учун шоу-дастурлар, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


Жаҳон

дайжест

Пушкиннинг ноёб асарлари Европа кутубхоналаридан ўғирлаб кетилмоқда — NYT

Сўнгги 2 йилда Европа кутубхоналаридан рус ёзувчилари, асосан, Пушкиннинг 170 дан ортиқ нодир асарлари ўғирланди, деб ёзмоқда New York Times. Йўқолган китобларнинг умумий қиймати 2,6 млн доллардан ошади. Аксарият ҳолларда ўғирланган асарлар юқори сифатли қалбаки нусхалар билан алмаштириб кетилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!