3 май куни Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Учрашувда Air Products, CNH Industrial ва Silverleaf компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

америка-ўзбекистон савдо палатаси, ақш

Унда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларида «юқори даражага эришилгани» ҳамда палата Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

Томонлар ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми барқарор ошаётгани, энергетика, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди.

Кэролин Лэмм АҚШ ишбилармон доиралари номидан Ўзбекистон раҳбарига «икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигига шахсан эътибор қаратаётгани ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун» самимий миннатдорлик билдирди.

америка-ўзбекистон савдо палатаси, ақш

Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтириш, молиявий инструмент ва механизмларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани жорий этиш ҳамда турли тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалари муҳокама қилинди.

2024 йилда Тошкент шаҳрида АҚШнинг етакчи компания ва банклари иштирокида бизнес форумини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.