дайжест

МБ валюта савдоси маълумотларини чеклашни ва захиралар ҳисоботи эълон қилишни кечиктира бошлади

Марказий банк 2023 йил 11 ойи давомида 11,4 млрд долларга етган валютани сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ ошиб бораётган бир пайтда валюта бозоридаги савдолар ҳақидаги маълумотларни қисман яширишни бошлади. Регулятор олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ҳам кечиктирмоқда.


дайжест

«Тошкентда 500 гектардан ошиқ ҳудуд реновацияга тушган» — пойтахт ҳокими в.б.

Тошкентда 500 гектардан ортиқ майдондаги уй-жойлар реновация дастурига киритилган, дея маълум қилди пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, гап «талабга жавоб бермайдиган, кўп йиллар олдин қурилган икки қаватли бинолар ва вақтинча қурилиб кетган уйлар» ҳақида кетмоқда.


дайжест

Тошкент вилояти ҳокими мактабларда телефондан фойдаланилишига нега қарши?

Тошкент вилоятида ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 млн сўм ваъда қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади. «Қўлда телефон деган бало бор экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди у.


дайжест

Тошкентда автобус бошқаришга номзод аёл ҳайдовчилар амалиёт ўтамоқда (видео)

Аёлларга йўловчилари сони 14 кишидан ортиқ автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилгач, Тошкент шаҳрида ҳайдовчиликка номзод аёллар учун амалиёт дарслари ўтилмоқда. Уларга йўналишларда устоз ҳайдовчилар ҳамроҳлик қилади. «Тошшаҳартрансхизмат» жараён қандай кетаётгани бўйича видеолавҳа эълон қилди.


дайжест

Украина элчиси — хавфли ва хавфсиз меҳнат миграцияси, гуманитар лойиҳалар ва Ўзбекистон билан сиёсий мулоқотни қайта тиклаш ҳақида

Украина элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистон билан 2024 йилги ҳамкорлик ҳақида гапирди. Мамлакатлар иқтисодий «йўл харитаси»ни шакллантириш ниятида, Тошкентда Украина фармацевтика компаниялари лойиҳалари давом этмоқда, Киевда эса украиналик рассомларнинг Ўзбекистон ҳақидаги суратлари намойиш этилади.


дайжест

«Ҳеч ким тинчликни Украиначалик хоҳлаётгани йўқ. Аммо муаммо бизда эмас» — Украинанинг Тошкентдаги элчиси

Украина элчиси Николай Дорошенко мамлакатнинг Россия босқинига кўрсатган 2 йиллик қаршилигини сарҳисоб қилди. У Россияда «сунъий равишда яратилган давлат» ҳақидаги риторика фақат унинг давлатига қаратилмаганини таъкидлади. «Россиянинг агрессив режалари Украинадан анча узоққа чўзилади», деди у.


дайжест

Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йил «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилинди

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилиш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллади.


дайжест

Бухорода сайёҳлик маркази лойиҳаси учун ҳокимлик ва санъат мактаби бинолари бузилмоқда

Бухорода туристик марказ қуриш учун шаҳар ҳокимлиги ва санъат мактаби биноларини бузишга киришилди. Мактаб-интернат ўқувчилари шароити бўлмаган собиқ пахта заводи ётоқхонасига вақтинча кўчирилди. Мотамсаро она ҳайкалини Когонга кўчиришга қарор қилишди.


дайжест

Сешанба куни электр энергиясига максимал даражада чекловлар жорий этилди — Энергетика вазирлиги

27 февраль куни Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлар 700 МВтгача оширилди. Бундан аввали кунлари чекловлар 600 МВтдан ошмаганди. Метан ёқилғи қуйиш шохобчалари учун газ етказиб бериш камайган, бензин етказиб бериш эса кўпайган.


дайжест

Франция шаҳарларидан бири тенгсизликка қарши курашиш учун мактаб формасини жорий этди

Франциянинг Безье шаҳрида мактаб формасини кийиш бўйича ҳукумат тажрибаси бошланди. Расмийлар бу тенгсизликни камайтиришга ёрдам берадими ёки йўқ, шуни текширмоқчи. 1968 йилдан бери француз мактабларида форма кийиш мажбурий эмас.


дайжест

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 6 та медаль олди

Ҳиндистонда ўтган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль: 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.


дайжест

Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилди

Президент имзолаган қонун билан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача оширилди. Шунингдек, кредитни ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилади.


дайжест

«Миллий тикланиш»: Тошкентдаги реновация дастурлари уй-жой эгалари ва жамоатчилик фикри асосида бажарилиши керак

«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.


дайжест

Тошкент шаҳри ва етти вилоятга ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги ва «Замин» фондининг қўшма лойиҳаси асосида ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди. Улар Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига ўрнатилади.


дайжест

Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди ва уларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди. Дарахт кесиш, қум-шағални ноқонуний қазиб олиш каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар учун экология назоратчилари пул мукофотлари билан тақдирланади.


дайжест

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Хабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Бузмоқ ё таъмирламоқ — шудир масала. Аҳоли нега Янгиободдаги мусиқа мактабини сақлаб қолишни сўрамоқда?

Чайковский номидаги мусиқа мактаби Янгиободнинг диққатга сазовор жойларидан. Ўтган асрнинг 50−90 йилларида бино ўзининг асосий вазифасини бажарган. 2000 йиллардан бошлаб у қаровсиз қолиб, қўлдан қўлга ўтиб келмоқда. «Газета.uz» мактабнинг тақдири ва уни сақлаб қолишга уринишлар ҳақида ҳикоя қилади.