дайжест

Ўзбекистонда цемент заводлари қурилишига мораторий эълон қилинади — экология вазири

Ўзбекистонда цемент заводлари қурилишига тақиқ қўйилиши режалаштирилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унга кўра, қурилган 47 та заводдан 23 таси фаолиятини тўхтатган. Ўрганишларга кўра, 25 та цемент ишлаб чиқарувчи корхонанинг 90 фоизи экологик талабларни бузаётгани маълум бўлган.


дайжест

2024 йилги давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди

«Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Лойиҳалар 9 февралга қадар жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.


дайжест

«Ўзбекистоннинг бошқа бир ҳавоси йўқ» — экология вазири Азиз Абдуҳакимов билан суҳбат

Экология вазирлиги Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун қилиниши лозим бўлган шошилинч чораларни эълон қилганди. Вазирлик раҳбари Азиз Абдуҳакимов «Газета.uz»га берган интервьюсида ҳаво ифлосланишининг сабаблари, Аи-80 бензинини чеклаш ва қурилишларни тақиқлаш каби таклифлар мазмунини тушунтирди.


дайжест

«Шунча ходим бор, лекин қани натижа?» Президент Ачилбай Раматов комплексини танқид қилди

Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов комплексига 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та корхона, 11 раҳбар, 41 ўринбосар, 12 минг бошқарув ходими ва 224 нафар ҳоким ўринбосари киради. «Одамларимиз энг кўп норози бўлган соҳа Раматовнинг комплекси», — деди президент.


дайжест

Февралда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистонда келаётган февраль ойи одатдагидан илиқроқ, бироқ ой боши нисбатан совуқ бўлади. Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даража, кейинчалик ой охиригача кечаси −12…+7, кундузи 0…+18 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистон Хитойдан тез ёрдам учун 150 млн долларга электромобиль сотиб олади

ССВ Хитойнинг Henan Costar Group компанияси билан тез тиббий ёрдам электромобиллари харид қилиш ва уларни модификациялаш заводини қуриш бўйича 150 млн долларлик шартнома имзолади. China CAMC Engineering поликлиникалар қуриши мумкин, Snibe Diagnostic эса диагностика ускуналари билан таъминлайди.


дайжест

Ўзбекистонда раҳбарлар жамоат транспортидан фойдаланиб, аҳолига намуна кўрсатишга яна ундалмоқда

2024 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни «Автомобилсиз кун» бўлиши, бунда раҳбарлар жамоат транспортида юриш орқали намуна кўрсатиши белгиланди. 2020 йилда ҳам раҳбарларга ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмасдан ишга келиб-кетиш тавсия этилган.


дайжест

Ўзбекистонда 1 мартдан аҳолини ҳаво ифлосланганда хабардор қилиш бошланиши мумкин

Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони ва ҳаво ифлосланган вақтда аҳолини профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Шунингдек, қурилиш майдонларида чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши мумкин.


дайжест

Сурхондарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Полковник Тимур Исмаилов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бошқарманинг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмаилов эса Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.


дайжест

Антикоррупция агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси бўйича мурожаат келиб тушган

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда энг кўп таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушган. Шунингдек, суд қарорларидан норозилик ва тендер савдоларидаги бузилиши ҳолатлари бўйича ҳам кўп шикоятлар билдирилган.


дайжест

Она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз устама тўланиши мумкин

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларидан миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши режалаштирилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда 2024 йилда 450 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқариш мақсад қилинмоқда

Ўзбекистондаги маҳаллий автомобилсозлик корхоналари томонидан 2024 йилда 450 минг дона енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга эришиш ва ADM Jizzakh корхонаси негизида Кореянинг KIA бренди остида автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш мақсад қилинмоқда. Бу 2024 йилга оид давлат дастурига киритилган.


дайжест

«Ташаббусли бюджет»да бажарилган лойиҳаларни маҳалла раиси ва ташаббускорлар текшириб олади — режа

2024 йилги давлат дастури лойиҳасида «Ташаббусли бюджет» доирасидаги лойиҳаларни маҳалла раиси ва ташаббускорлар розилиги билан фойдаланишга топшириш белгиланмоқда. Шунингдек, 1 мартдан «Бир фуқаро — бир овоз» тизими жорий этилиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йилда 11 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда 2023 йилда камбағаллик даражаси 3,1 фоизга қисқариб, 11 фоизни ташкил этди. Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилгани маълум қилинди.


дайжест

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

1−5 февраль кунлари Тошкент вилоятининг қатор туманлари ва Наманганнинг бир туманида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет февралнинг боши нисбатан совуқ бўлиши ҳақида хабар берганди.


дайжест

Тошкент четидан метро бекатларигача экспресс автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Тошкент четидаги ҳудудларни метро бекатлари билан боғлайдиган тўртта экспресс автобус йўналиши жорий этилади. Пиёда ва автобуслар устуворлигини таъминлаш мақсадида 8 та транспорт йўлаги реконструкция қилинади. Бу ҳақда президентнинг 2024 йилги Давлат дастури тўғрисидаги қарори лойиҳасида айтилган.


дайжест

Ўзбекистонда кўкрак бези саратони онкологиянинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланади. У билан қандай курашиш мумкин?

Кўкрак бези саратони Ўзбекистонда саратон касалликлари орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, бироқ уни эрта босқичларида даволаш мумкин. Диагностика учун маммографлар, малакали радиолог ва рентген-лаборантлар керак. Касаллик ҳақида батафсил — «Газета.uz» материалида.