1−5 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Хусусан, бу огоҳлантириш Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари) ва Наманган вилоятининг Поп туманига тегишли.

Аввалроқ Ўзгидромет қишнинг сўнгги ойи совуқ ҳаво билан бошланиши, ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи +2…+7, айрим жойларда 0 даражагача тушиши ҳақида хабар берганди. Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида кузатилади.