Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса давлат ходимлари ойликлари ошади

Ўзбекистон президенти 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан бошлаб эса давлат хизматчиларининг иш ҳақи ва базавий ҳисоблаш миқдорини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ўсиш ўртача 7% ни ташкил қилади.

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистонда иссиқхона помидори нархи қимматлашишда давом этмоқда — EastFruit

Ўзбекистонда ўтган ҳафтада қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга ва ўтган йилга нисбатан деярли 2 бараварга ошди. Аввалроқ маҳсулот нархининг ошишига январь ойидаги аномал совуқ сабаб сифатида кўрсатилганди.

ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси «Газета.uz»га ташриф апрель ойи охирида бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Ўзбекистонга Испаниядан 800 мингдан ортиқ доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Душанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида Испаниядан коронавирусга қарши яна 800 640 доза Pfizer вакцинасини қабул қилиб олди.

Адлия вазирлиги қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши бўйича таклифни рад этди

2022 йилда ДТМ томонидан қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши бўйича таклиф киритилганди. Адлия вазирлиги бу таклифни «инсон ҳуқуқларига тўғри келмагани» учун рад этган.

Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан ноқонуний ушлаб қолинган фойда солиғини қайтаришни буюрди

Тадбиркорларнинг солиқ идоралари ўз ҳисобварақларидан фойда солиғини ноқонуниний равишда ушлаб қолаётгани ҳақидаги шикоятларидан сўнг Солиқ қўмитаси бу учун масъул раҳбарларни ишдан бўшатиб, корхонага ортиқча ундирилган аванс тўловларини тадбиркорлик субъектларига қайтариш бўйича кўрсатма берди.

Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони икки ойда қарийб уч баробарга ошди

Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими қарийб уч баробарга ошиб, 871 минг кишини ташкил этди. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россиядан келган.

Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Эндиликда тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.

Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди

Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши сабабли эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси 50−60 фоиз куйиш жароҳатини олди. Беморларнинг барчаси шифохонада вафот этди.

Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди

Тармоқларда Чорвоқ сув омбори қирғоқларида одам суяклари топилгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура бир неча йил аввал маҳалла қабристони сув остида қолиб кетгани ва ҳозир сув сатҳи пасайгани учун суяклар юзага чиқиб қолганини маълум қилди.

Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади. Шунингдек, юқори технологик ва қўшилган қийматли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизими жорий қилинади.

Навоийда ФВВ ходими 700 млн сўмга ер сотаётганда ушлангани айтилмоқда

Нурота тумани ФВВ ходими фермер хўжалиги раҳбари билан бирга 80 гектар ерни 1 млрд сўмга сотишга келишиб, фуқародан пулнинг 700 млн сўмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шундай ноқонуний ҳолат Андижон ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.

Бухородаги уч киши қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган

Бухородаги «Сомонийлар» истироҳат боғида уч киши, жумладан, ёш бола қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган.

Қорақалпоғистонда шох-шаббалар ёқилиши оқибатида терак буталарига зарар етди

Хўжайли туманида фуқаро шох-шабба ва ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориши оқибатида терак буталари зарарланди. Унга нисбатан 1,5 млн сўм жарима ва табиатга келтирган зарарни қоплаш учун 1,8 млн сўм даъво ҳисобланди.

Термиз аэропортининг хавфсизлик технологиялари Германия ҳисобидан янгиланди

Германия Қуролли Кучлари Термиз аэропортида хавфсизлик ва кузатув технологияларини янгилаш учун 1 млн евродан ортиқ маблағ ажратди.

Адлия вазири Ўзбекистонда p2p ўтказмалари учун электрон ҳисоб-варақа жорий этиш тўғрисида изоҳ берди

1 майдан бошлаб тўлов ташкилотлари жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари учун электрон ҳисоб-варақаларни расмийлаштириши керак. Адлия экспертизаси вақтида қарор лойиҳасида бу банд бўлмаган. Адлия вазири Акбар Тошқулов вазиятга изоҳ берди.

Hi-tech bank банкрот деб эълон қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан Hi-tech bank банкрот деб топилди. Банкни тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Нега Тошкентга интиламиз?

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Нега кўпчилигимиз Тошкентга ошиқамиз? Ўқиш, иш, турли-туман имкониятдан ташқари бошқа сабаби ҳам борми? «Газета.uz» шу саволларга жавобни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида туғилиб-ўсиб, яшаш ва иш жойи сифатида пойтахтни танлаган бир нечта касб эгаларидан сўради.