Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги «Амударё» ОФЙ ҳудудида коллектор четидаги шох-шабба ва ўсимлик қолдиқлари ёқиб юборилди. Ҳолат бўйича Республика Экология қўмитаси матбуот хизмати маълумот берди.

Ўрганишлар натижасига кўра, «Амударё» ОФЙда яшовчи фуқаро Н.С. томонидан шох-шаббалар ва ўсимлик қолдиқларин тозалаш мақсадида ёқиб юборгани сабабли терак буталарига зарар етган.

қорақалпоғистон, ёқиб юборди

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга келтирган зарарни қоплаш учун 1 800 000 сўм миқдорда даъво ҳисобланди.