Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган чет элликлар сони 871 минг кишини ташкил этди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Ўтган икки ойда хорижлик сайёҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 544,4 минг нафарга ёки 2,7 бараварга ошган. Хорижий сайёҳларнинг асосий оқими — 94 фоиздан ортиғи МДҲнинг тўртта давлатига тўғри келади:

  • Тожикистон — 289,2 минг киши;
  • Қозоғистон — 241,4 минг киши;
  • Қирғизистон — 211,2 минг киши;
  • Россия — 81,0 минг киши.

Шунингдек, Туркиядан 13 мингдан ортиқ сайёҳ, Туркманистондан 4,8 минг, Жанубий Кореядан 4,4 минг нафар хорижлик келган. Кейинги ўринлардан Ҳиндистон (2,4 минг киши), Украина ва Озарбайжон (ҳар бири 1,7 мингдан), Беларусь ва Хитой (ҳар бири 1,6 мингдан), АҚШ (1,4 минг) ва Германия (1,3 минг) жой олган.

Бошқа мамлакатлардан, хусусан, Европадан минг нафардан кам сайёҳ келган.