27 март куни COVAX дастури доирасида Испаниядан Ўзбекистонга 800 640 доза Pfizer (TRIS, RTU original) вакциналари етказилди ва аэропортда ҳукуматга топширилди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

ССВ маълумотларига кўра, март ойида республикага коронавирусга қарши 2 960 640 доза вакцина олиб келинган. Ушбу Pfizer вакциналари Швеция, Италия, Чехия, Хорватия, Испания томонидан тақдим қилинган.

Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг мамлакатлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:

  • Швециядан — 722 880 доза;
  • Италиядан — 702 720 доза;
  • Испаниядан — 800 640 доза;
  • Чехиядан — 446 400 доза;
  • Хорватиядан — 288 000 доза.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари 2021 йил 1 апрелда бошланганди.