27 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки томонлама муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи Декларацияга имзо чекди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари ҳузурида давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро ва ҳудудлараро 25 та ҳужжатлар алмашилди.

Хусусан, уларнинг энг муҳимларидан бири Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида баённомадир. Икки давлат парламентлари ушбу шартномани ва Андижон (Кампир-обод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни 2022 йил ноябрь ойида ратификация қилганди.

Бундан ташқари, вазирлар ва идоралар раҳбарлари икки мамлакат президентлари иштирокида қуйидаги имзоланган ҳужжатларни алмашдилар:

  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тўғрисида битим;
  • 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Қирғизистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • 2017 йил 6 сентябрда имзоланган Ўзбекистоннинг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди вилоятларининг ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандумига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон ҳукумати билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида стратегик савдо-иқтисодий шериклик тўғрисида 2023−2025 йилларга мўлжалланган дастур;
  • Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси билан Қирғизистон молия вазирлиги ҳузуридаги давлат божхона хизмати ўртасида ўзаро савдода божхона статистикаси маълумотларини алмашишда ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси билан Қирғизистон молия вазирлиги ҳузуридаги давлат божхона хизмати ўртасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида кўмир саноатида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича битим;
  • Ўзбекистон энергетика вазирлиги билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида Чотқол ГЭС касакади қурилиши бўйича англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Қирғизистон иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги ўртасида саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Қирғизистон президенти ҳузуридаги инвестиялар миллий агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги интеллектуал мулк ва иннвациялар давлат агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон билан Қирғизстон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллгини кенг нишонлаш бўйича қўшма тадбирлар режаси.
  • Жиззах вилояти ҳокимияти билан Қирғизистон президентининг Иссиқ-кўл вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битим.