Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 26 январь куни ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани айтилган хабарга муносабат билдирди.

Бошқарма шундан сўнг Норин туманидан оқиб ўтувчи дарёнинг чап қирғоғининг емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнларини бошлади.

«Жараён тўлиқ назоратга олинган, бошқарма ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соҳа мутахассислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.