Жума куни президент тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилади

18 март куни Шавкат Мирзиёев 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказади. Очиқ мулоқотга улардан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти ва сайланган президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда, жумладан, икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди

Ҳисоб палатаси Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22,4 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланганини маълум қилди. Бундан ташқари, 9 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси 16,7 млрд сўмлик маошга сохта «ведомост» ларни расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 2,8 трлн сўмлик муаммоли кредитлар ажратилган

Ҳисоб палатаси оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган 2,8 трлн сўмлик кредитлар муаммоли ҳолатда эканини маълум қилди. Жумладан, Навоий вилоятида мазкур дастур бўйича ўзаро алоқадор уч фуқарога 51 та кредит шартномаси билан ажратилган 867 млн сўм кредитлар мақсадсиз ишлатилган.

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди

Бухородаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворини таъмирлаш учун Туризм ва маъданий мерос вазирлиги томонидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Деворнинг бир қисми тинимсиз ёмғир ёғиши туфайли қулаб тушган эди.

2021 йилда Ўзбекистонда 5 млн сўмдан зиёд маош олувчилар сони 209 минг нафарга кўпайди

2021 йилда 2 млн сўмгача ойлик оладиган сони камайиб, 2−4, 4−5 ва 5 млн сўмдан зиёд маош оладиганлар сони ортди. Хусусан, 5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи олувчилар сони бир йил аввалгига нисбатан 209 минг кишига кўпайиб, 513,2 минг нафарга етган.

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида

Россиянинг «Первый канал» телеканали муҳаррири Марина Овсянникова «Время» дастури жонли эфири вақтида Украинадаги урушни тўхтатиш ва пропагандага ишонмасликни сўраб чиқди. Мазкур ҳолатга ўзбек жамоатчилиги вакиллари ҳам муносабат билдирди. Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев «қўрқувни қандай қилиб енгди экан?» дея савол билан юзланган бўлса, Davletovuz «ҳақиқат учун курашувчи ҳамма жойда топилади», дея таъкидлади.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5884 нафарга етди

15 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Жами 26 та авиарейсда 5884 фуқаро эвакуация қилинди.

Украинадан қайтган талабаларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди

15 мартдан Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 16−19 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи ҳақида маълум қилди.

Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилади

Президент қарори билан Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилади. Гимнастика мактабини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан жами 25 млрд сўм йўналтирилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлган?

Туркманистон президенти этиб сайланган 40 ёшли Сердар Бердимуҳаммедов Марказий Осиё тарихидаги энг ёш президентга айланди. Шу пайтгача ушбу рекорд 42 ёшида Тожикистон президенти бўлган Эмомали Раҳмонга тегишли эди. «Газета.uz» Марказий Осиё президентлари лавозимга сайланган вақтда неча ёшда бўлгани ва неча йил давомида раҳбарлик қилгани ҳақидаги маълумотларни тўплади.