Ўзгидромет мамлакатнинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи борлиги ҳақида хабар берди. 16−19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ;
  • Андижон вилояти: Андижон, Жалал қудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел келиши хавфи эълон қилинди.

Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, шунингдек дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш сўралган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзгидромет 17−20 март кунлари айрим ҳудудларда кучли ёғингарчиликлар ва шамол бўлиши, ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши кутилаётганини маълум қилган эди.