«жазирама» тегли мақолалар


2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди
8 сентябрь 2023, 10:37

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди

Ортда қолган ёз кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл, август эса энг иссиқ ой бўлди. Олимлар Антарктидада денгиз сатҳининг рекорд даражада юқори ҳарорати ва денгиз музлари даражасининг пасайишини кузатди. «Сайёра қайноқ мавсумни бошдан кечирди. Иқлим инқирози бошланди», — дейди БМТ раҳбари.

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси
25 июл 2023, 20:54

Тадқиқот: Ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари — иқлим инқирози натижаси

Сўнгги ҳафталарда Шимолий Америка, Европа ва Осиёни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари иссиқхона газлари эмиссияси натижасида юзага келган глобал исиш туфайли пайдо бўлган, дейилади World Weather Attribution тадқиқотида.

Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
20 июл 2023, 12:17

Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

2022 йили Европада 60 минг киши аномал иссиқдан вафот этди. Кўрсаткич глобал исиш пайтида яна ортиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамлардан бу пайтда ўзи билан яхна сув олиб юриш, енгил ва кенг либослар кийиш ҳамда машиналарда бола, ҳайвонларни қолдирмасликни сўради. Батафсил тавсиялар.

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
14 июл 2023, 17:43

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди

Эрондан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши ҳисобига 11 июлдан Ўзбекистон бўйлаб термик депрессия кузатилди. Бироқ бу давр узоқ давом этмади. Дам олиш кунларида ҳарорат пасаяди. Келгуси ҳафтада ҳарорат яна қисқа муддатга кўтарилиши мумкин.

Германия иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрмоқда
27 июн 2023, 19:06

Германия иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрмоқда

Германия ҳукумати мамлакатда жазирама ҳарорат тез-тез кузатилаётгани сабабли иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш кампаниясини бошламоқда.

Ўзбекистонда ҳарорат 20 июндан пасая бошлайди
16 июн 2023, 17:13

Ўзбекистонда ҳарорат 20 июндан пасая бошлайди

Ўзгидромет узоқ давом этган юқори ҳарорат Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши сабабли пасайишини билдирди. 20 июндан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорат 4−6 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, тошқинлар юз бериши мумкин.

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади
11 июн 2023, 10:02

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади

Ўзбекистонда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.

Автомобилни жазирамадан сақлаш учун нималар қилиш керак?
7 июн 2023, 15:30

Автомобилни жазирамадан сақлаш учун нималар қилиш керак?

Жазирама кунларда тўғридан-тўғри қуёш нури остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу машина жиҳозлари хиралашиши, ёрилиши ва бузилишига олиб келади. Мутахассислар жазирамадан уларни қандай сақлаш борасидаги кўрсатма ва тавсиялар билан бўлишди.

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади
22 июл 2022, 12:26

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади

Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди
20 июл 2022, 20:56

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди

Тошкент метрополитенининг ер усти участкаларида рельслар 65 даражагача қизигани сабабли чоршанба куни поездлар тезлиги 25 км/соатгача пасайтирилди. Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ер ости йўли қисмида поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.

Жазирама иссиқда қандай жон сақлаш мумкин? — тавсиялар
13 июл 2022, 18:00

Жазирама иссиқда қандай жон сақлаш мумкин? — тавсиялар

Жазирама иссиқ кўпчиликнинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Бундай шароитда танани, хонадонимизни қандай салқин ҳолда сақлашимиз ва соғлиғимизни қандай ҳимоя қилишимиз мумкин? «Газета.uz» ушбу мақолада бу борадаги тавсияларни эътиборингизга ҳавола этади.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
17 июл 2020, 14:33

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кира бошлайди. Кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилиб, ёз ўртасидаги меъёрий об-ҳаводан 4−6 даража юқори бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг