Ўзгидромет хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев 17−19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати 40−41 даражагача, жанубда 42−45 даражагача кўтарилишини маълум қилди.

19 июнда шимолий ҳудудларга, 20 июнда эса республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. 18 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, 19−20 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича шамол тезлиги баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22−25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

жазирама, иссиқ, ўзгидромет

18−20 июнда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 19−20 июнда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

19 июнда шимолий ҳудудлар, 20 июнда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 4−6 даражага пасаяди.

Агентлик, шунингдек, 18−21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.