«блогерлар» тегли мақолалар


Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи журналистларни «УЖЖ» деб атаб, «сал пастроққа тушишни» сўради
5 феврал 2024, 23:57

Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи журналистларни «УЖЖ» деб атаб, «сал пастроққа тушишни» сўради

Собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналист ва блогерларни танқид қилиб, айримларини УЖЖ — «уюшган жиноий журналистлар» деб атади. У улардан «сал пастроққа тушишни» ва ўзларини «бутун жамоатчилик» деб ҳисобламасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, улар хорижий ОАВ билан рақобатга дош бера олмайди.

Масс-медиа фонди блогернинг журналистга қилган таҳдидларини номақбул деб атади
7 октябр 2023, 10:15

Масс-медиа фонди блогернинг журналистга қилган таҳдидларини номақбул деб атади

Repost.uz нашри ўз ходими Виолетта Мустафина блогер Амирхон Шамсиддиновнинг итни тепмоқчи бўлган видеосини эълон қилганидан сўнг ундан таҳдидлар олгани ҳақида хабар берди. Масс-медиа фонди блогернинг таҳдид ва ҳақоратларини «мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган» деб атади.

Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди
10 август 2023, 20:59

Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.

Nasafnews.uz нашри ҳамда 3 нафар блогер фаолиятини тугатди. Сабаблар
5 июн 2023, 14:06 2

Nasafnews.uz нашри ҳамда 3 нафар блогер фаолиятини тугатди. Сабаблар

Nasafnews.uz интернет нашри расман фаолиятини тугатаётганини эълон қилди. Унинг ортидан эса блогерлар Умид Каримов (Nasafnews.uz раҳбари), Отабек Артиков ва Мақсуд Музаффаров ҳам ортиқ фаолият юритмаслигини маълум қилди. «Газета.uz» улар билан боғланиб, бундай қарорга келиш сабабларини сўради.

Ахборот кодекси лойиҳаси: Жамоатчилик нимадан норози?
28 декабр 2022, 16:26

Ахборот кодекси лойиҳаси: Жамоатчилик нимадан норози?

Ахборот кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач фаолларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Жумладан, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Нозима Давлетова 45-моддани «хавфли» деб атади. Нурбек Алимов эса «7-модда ҳар қандай блогер ёки ОАВни синдириб юбориши мумкин»лигини таъкидлади.

Блогерга қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш очилди
24 декабр 2022, 16:47

Блогерга қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш очилди

Тошкент шаҳар ИИББ блогер Абдуқодир Мўминовга қилинган ҳужум юзасидан «босқинчилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, флеш-диск ёзувларни текшириш учун мусодара қилинган. Блогер уни рухсатисиз олиб кетишганини айтганди.

Блогер Олимжон Хайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди
16 декабр 2022, 19:13

Блогер Олимжон Хайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди

Митинглар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш, ёлғон ахборот тарқатишда айбланиб жаримага тортилган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди. Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, мавжуд бўлмаган тартиб бўйича жавобгарликка тортиш қонунга зиддир.

Ўзбекистонда «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни» тарғиб қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда
15 декабр 2022, 19:20

Ўзбекистонда «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни» тарғиб қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ОАВ, сайтлар ва блогерларга «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилиш»ни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Ушбу ибора соҳадаги 8 та қонунни бирлаштириш таклиф этилаётган Ахборот кодекси лойиҳасидан ўрин олган.

Daryo.uz бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртирилганини рад этди
20 март 2021, 10:41

Daryo.uz бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртирилганини рад этди

Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.

Қонунга зид изоҳлар учун жавобгарлик жорий қилинди
25 декабр 2020, 16:14

Қонунга зид изоҳлар учун жавобгарлик жорий қилинди

ОАВ ва блогларда қолдирилган изоҳлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. АОКА қонунга зид изоҳлар ҳақида ресурс эгаси ва блогерларни огоҳлантиради, 24 соат ичида изоҳлар ўчирилмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.

Қорақалпоғистонда яна уч нафар блогернинг техникасини олиб қўйишди. АОКА вазиятга изоҳ берди
28 июл 2020, 19:48

Қорақалпоғистонда яна уч нафар блогернинг техникасини олиб қўйишди. АОКА вазиятга изоҳ берди

Жўқорғи Кенгес раисининг ўлими ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиш иши бўйича Нукус ИИБга учта блогер чақирилиб, уларнинг телефонлари ва компьютерлари тортиб олинди. Олдинроқ учта нашрнинг бош муҳаррирлари прокуратурага чақирилган эди. АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қонунни бузишганини, аммо журналистлар маълумотни текширишлари кераклигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг