«қор» тегли мақолалар


Ўзбекистон аэропортларида бир қатор рейслар бекор қилинди
10 январ 2023, 10:44

Ўзбекистон аэропортларида бир қатор рейслар бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўзбекистоннинг айрим аэропортларида парвозлар бекор қилинди, баъзи рейслар кечиктирилди ёки бошқа аэропортларга йўналтирилди.

Тошкентда қор тозалаш ишларига декабрь ойидаги вазиятдан кўра кўпроқ техника ва одамлар жалб қилинмоқда
10 январ 2023, 09:57

Тошкентда қор тозалаш ишларига декабрь ойидаги вазиятдан кўра кўпроқ техника ва одамлар жалб қилинмоқда

Қорли Тошкент кўчаларини тозалашга декабрь ойидаги вазиятга қараганда кўпроқ техника (200 дан ортиқ) ва ободонлаштириш хизмати ходимлари (6 мингга яқин) жалб қилинган. Кечаси асосий кўчалар қордан тозаланди ва қум-туз аралашмаси сепиб чиқилди.

Кучли қор туфайли Самарқанд аэропорти фаолияти вақтинча чекланди
5 декабр 2022, 13:21

Кучли қор туфайли Самарқанд аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Самарқанд аэропортида душанба куни соат 13:00 га қадар об-ҳавонинг ёмонлашуви муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва қўйиб юборишга чеклов жорий этилди.

Фото: Қорли Тошкент
5 декабр 2022, 13:15

Фото: Қорли Тошкент

Пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оппоқ чойшаб билан қопланди. Болалар хурсандчилигидан ташқари қор пиёдалар ва машиналар ҳаракати, шунингдек, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентнинг қор бўронидаги манзараларини фотосуратларга муҳрлади.

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат
5 декабр 2022, 10:00 1

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат

Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.

Ҳафта охирида чанг тўзони кузатилиши мумкин
3 март 2022, 14:57

Ҳафта охирида чанг тўзони кузатилиши мумкин

Ҳафта якунида Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 4−5 март кунлари шамол тезлиги 25−30 м/с гача кучайиши ва чанг тўзони кузатилиши мумкин. Якшанба куни эса ёмғир ёғади.

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда
17 январ 2022, 14:38

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг илк уч кунида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чоршанба куни айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Пайшанба куни қуруқ об-ҳаво кузатилиши мумкин, бироқ, жума куни яна қор ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, кундузи эса +10 даражага илиқ бўлади.

Ҳафта охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
10 январ 2022, 15:08

Ҳафта охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг асосий қисмида Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукм суради, кундузи ҳаво ҳарорати +12 даражагача кўтарилади. Жума куни эса ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
3 январ 2022, 17:18

Ҳафта давомида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир, шимолий ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат эса +11…+16 даража илиқ атрофида бўлади.

Фото: Қорақалпоғистонда қор ёғди
24 декабр 2021, 11:53

Фото: Қорақалпоғистонда қор ёғди

Жума куни Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир қанча туманларида қор ёғди. Бунинг оқибатида жамоат транспорти сифатида фойдаланилган 1400 дан ортиқ «Damas» машиналари қатновдан олинган, туманлараро йўловчи ташувчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати эса вақтинча тўхтатилган. Қорақалпоғистонлик синоптикнинг фикрича, шанба куни тушки вақтгача қор ёғишда давом этади ва совуқ ҳаво 3−4 кун давомида сақланиб қолади.

30−31 декабрь кунлари Ўзбекистонда қор ёғмаслиги мумкин — Ўзгидромет мутахассиси
23 декабр 2021, 18:27

30−31 декабрь кунлари Ўзбекистонда қор ёғмаслиги мумкин — Ўзгидромет мутахассиси

Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов «30−31 декабрь кунлари аҳоли байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкинлигини» маълум қилди. Бунга қиш ойларида совуқ ҳаво оқимларининг Ўзбекистонга кириб келиши 2 бараварга камайиб кетгани, қолаверса, глобал иқлим ўзгариши таъсир қилмоқда.

Фото: Тошкентдаги биринчи қор
17 ноябр 2021, 11:22

Фото: Тошкентдаги биринчи қор

Тошкентда биринчи қор ёғмоқда. Эрта тонгдан ёғган қор лой қатлами билан қоплангани кузатилмоқда. Кейинроқ у яна оқ тус олиб, кучайди. Дарахтлар шохлари намликнинг оғирлиги туфайли баъзи жойларда қулаб тушди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Ҳафта охирида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин
10 март 2021, 13:33

Ҳафта охирида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 13−14 мартда республикада ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10−15° совуқгача тушади.

Фото: Тошкентда қор ёғиши
25 феврал 2021, 12:25 1

Фото: Тошкентда қор ёғиши

Чоршанба куни Тошкентни кучли қор қоплади. Қор ёғиши кечгача давом этди. Сўнгги кунларда пойтахт қандай кўринишда эди — Евгений Сорочин фоторепортажида.

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
22 феврал 2021, 10:31

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

23 февралдан бошлаб Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. 25−26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −7… −12, кундузлари −2… −7 даражагача пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси −17… −22 гача, кундузи −10… −15 гача, Хоразмда кечаси −12… −17 гача кундузи −5… −10 даражагача пасаяди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг