Тошкентда 9 январнинг тунги вақтидан бери кучли қор ёғмоқда. Бу сафар кўчаларни тозалашга аввалги сафардан кўра кўпроқ техника ва одамлар жалб этилди, дея «Газета.uz»га пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Рустам Юсупов маълум қилди.

Кўчаларни тозалашга Ободонлаштириш бош бошқармаси (ОББ) ҳамда Марказий кўчалардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқарма масъул қилиб белгиланган.йўллар, қиш, қор

Фото: Элшод Салимов / «Газета.uz»

Ҳаммаси бўлиб 200 дан ортиқ техника, жумладан, қор тозалаш машиналари (60 дона), цилиндрсимон чўтка ва роликлар билан жиҳозланган самосваллар (80 дона), кўчаларни қум-туз аралашмаси билан тозалаш ва сепиш учун махсус автомашиналар (53), аралашма юклагичлар (10 дан ортиқ) жалб қилинган.

йўллар, қиш, қор

Фото: Элшод Салимов / «Газета.uz»

Музлаган юзаларда сирпаниб кетмаслик ва уни эритиш учун қум ва туз аралашмаси ишлатилмоқда. Шаҳарда кучли ёғингарчилик бўлса, кунига тахминан 2500 тонна, қорли кунларда — 1000−1500 тонна аралашма ишлатилади.

йўллар, қиш, қор

Фото: Миролим Исажонов / «Газета.uz»

Омборхоналарда 13 минг тонна аралашма бўлиб, туман ободонлаштириш бўлимлари ўртасида тақсимланган, — деди Рустам Юсупов.

йўллар, қиш, қор

Қўшимча қилинишича, аёзли кунларда туман ободонлаштириш бўлимларининг 4000 дан 6000 нафаргача ходимлари йўлакларни тозаламоқда.

Бироқ пиёдалар йўлакларининг кўп қисми қор ва муз билан қопланган. Улар биноларнинг биринчи қаватларида жойлашган ташкилотлар ходимлари томонидан тозаланади.

йўллар, қиш, қор

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қаттиқ совуқ кунларида шаҳар хизматларининг ишлаши бўйича кўрсатмалар бергани ҳақида ёзгандик. Хусусан, асосий фаолиятдан чалғитадиган йиғилишлар ўтказиш тақиқланган. Кўчаларни зудлик билан қордан тозалаш керак. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши лозим, деб белгиланган.