Жорий йилнинг 4−6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

4−5 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши ва чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25−30 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.

5 март кунига шамол тезлиги тарқалиши харитаси. Фото: Ўзгидромет.

5−6 мартда эса республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин.