«қарздорлик» тегли мақолалар


30 сентябрь 2022, 17:57

Деярли 4,5 млн ўзбекистонлик солиқлардан 2,7 трлн сўм қарздор — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси деярли 4,5 млн ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 трлн сўм қарздор эканини маълум қилди. Соҳалар кесимида энг кўп қарздорлик қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимларда экани кўрсатилди.

22 сентябрь 2022, 11:19

Қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган «электросет» ходимлари ушланди

Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда электр энергияси учун кўп миқдорли қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш очилган.

12 апрель 2022, 11:42

Фуқароларнинг 822 минг сўмгача бўлган қарздорлиги иш ҳақидан ундирилади

Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланди. Унга кўра, ундирув қарздорнинг мол-мулкига эмас, балки унинг банкдаги ҳисобрақамига қаратилади. Қолаверса, 822 минг сўмгача бўлган қарздорлик иш ҳақи, стипендия, пенсия ёки бошқа даромаддан ундирилиши мумкин.

10 март 2022, 14:32 2

Алиментдан қарзи борларга автомобиль ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

Президент фармони билан алимент тўловчининг қарзи ва жарималари алимент тўловлари тўлиқ қоплангандан сўнг ундирилиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага алиментдан қарзи мавжуд шахсларга автомобиль бошқариш, айрим давлат хизматларини кўрсатиш ва уйланишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш вазифаси юклатилди.

2 март 2022, 12:45 4

Энди алиментдан қарздорликни давлат тўлаб беради, кейинчалик МИБ уни ундириб олади

Президент 172 минг нафар ота ўз фарзанди учун алимент тўламагани, бугунги кунда жами 115 млрд сўм қарздорлик мавжудлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, энди алиментдан қарздорликни давлат тўлаб беради, кейинчалик МИБ қарзни ундириб олади. Бунинг учун «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилиб, унга дастлаб 50 млрд сўм ажратилади.

11 январ 2022, 18:52

«Бухоро нефть базаси»да 50,5 млрд сўмлик дебитор қарздорлик аниқланди

«Бухоро нефть базаси» МЧЖда муттасадилари хусусий АЁҚШларга жами 2,6 млрд сўмлик нефть маҳсулотларини тўловсиз етказиб бериб, дебитор қарздорликни яшириб келган. Шунингдек, МЧЖ қурилиш корхоналарига 298,1 млн сўм пулни асоссиз равишда тўлаб берган. Ходимларга эса 31,6 млн сўм миқдорида ортиқча иш хақи ва мукофот пуллари берилган.

30 декабр 2021, 16:17

Энди хорижга чиқишга тақиқни телефон орқали аниқлаш мумкин

Болалар боғчасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарздорликни, кадастр объектига ва хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, мобил қурилмадаги USSD сўрови ёрдамида олиш имконияти яратилди.

26 ноябр 2021, 14:57

МИБ 3000 нафардан кўпроқ қарздорни қидирмоқда. Уларнинг мингдан ортиғи хорижда

Мажбурий ижро бюроси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли қидирувга берилган 7 800 дан ортиқ фуқародан 4 500 нафардан кўпроғи топилган, 3 264 нафар фуқаро қидирилмоқда. Ушбу шахсларнинг 2 149 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 115 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган. Шунингдек, қидирув эълон қилинган 4 222 та автотранспорт воситаларининг 3 073 таси топилган.

21 август 2021, 22:24

Ҳокимиятлар тадбиркорлардан «снос» учун 123 млрд сўм қарздор

Бино ва иншоотларнинг бузилиши муносабати билан ҳокимиятлар тадбиркорладан 123 млрд сўм қарздор. Президент ҳокимларга 1 сентябрга қадар компенсацияларни тўлаб бериш вазифасини топширди. «Бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди у.

28 декабр 2020, 16:50

Ўзбекистонда электр энергия бўйича 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжуд

«Ҳудудий электр тармоқлари» вакили матбуот анжуманида Ўзбекистонда электр энергия бўйича жисмоний ва юридик шахслар ҳисобида 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилди. Қолаверса, республика бўйича энг кўп қарздорлик Самарқанд вилоятига тўғри келиши таъкидланди.

25 ноябр 2020, 11:19

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта вилоятлар рейтинги тузилди

Самарқанд вилояти — электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи бўлиб, вилоятдаги қарздорлик 646 млрд сўмни ташкил қилади. Қарздорлик бўйича кейинги ўринларда Навоий (410 млрд сўм) ва Андижон (273 млрд сўм) вилоятлари турибди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг