5 турдаги давлат хизматидан мобил алоқа орқали USSD сўрови ёрдамида фойдаланиш мумкин, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.

«Мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарзни аниқлаш, кадастр объектига тақиқни аниқлаш, хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз олиш имконияти яратилди», — дейилади хабарда.


Бунинг учун телефон орқали *1148# USSD сўровини юбориш ва менюдан керакли хизмат турини танлаш кифоя. Сўров нархи 49 сўмни ташкил этади.

Хизмат ҳозирда синов тариқасида йўлга қўйилган. Агентлик хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар мазкур хизматлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz платформаси орқали кўрсатилган.