«Aлпомиш Мероси» МЧЖ томонидан Хитойнинг «Zhongtong bus Company limited» корхонаси билан 70 дона замонавий автобусларни харид қилиш бўйича 4,375 млн долларлик шартнома имзоланган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шартномага мувофиқ 14 август куни ушбу автобуслардан 20 донаси Aндижон вилоятига олиб келинди. Вилоят транспорт бошқармаси томонидан шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Бунинг натижасида шаҳар маркази тўлиқ жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинади. Янги автобуслар ҳаракатининг йўлга қўйилиши билан 200 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Aвгуст ойи охирига қадар яна 50 дона автобусни олиб келиш режалаштирилган.

Транспорт вазирлигининг қайд этишича, президент 17−18 июн кунлари Aндижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан янгилаш аҳолиги сифатли, арзон транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқларни берган.