Масъулиятсизликка йўл қўйгани учун транспорт вазири ўринбосари Деҳқонов Даврон Тўлқинович 4 январь кунги ҳукуматдаги йиғилишдан сўнг президент фармонига асосан лавозимидан озод қилинган. «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси бу хабарни тасдиқлади.

Олдинроқ, президент фармони билан Уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев лавозимидан озод этилгани, қурилиш вазири Ботир Зокиров огоҳлантириш олгани ва Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан берилгани ҳақида хабар берган эдик.