28 апрель куни Uzbekistan Airports АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева ва бошқарув кенгаши аъзолари раҳбарлигида «Бухоро» халқаро аэропорти раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда аэропорт директорини алмаштириш ва директор вазифасини вақтинча бажарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Жахонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори этиб тайинланди. У Бухоро халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаган.

Унга янги штат жадвалини жорий этиш ва «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ раҳбарияти билан келишилганидан сўнг асосий лавозимларга менежерларни тайинлаш тўғрисида кўрсатма берилди.