«сергели» тегли мақолалар


Тошкентнинг Сергели туманида йирик ёнғин содир бўлди
16 апрель 2021, 06:25

Тошкентнинг Сергели туманида йирик ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида жумага ўтар кечаси йирик ёнғин содир бўлди.

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди
6 апрель 2021, 16:09

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Акмал Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.

Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
17 март 2021, 10:25

Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 17 март куни Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

15 март куни Тошкентнинг Сергели ва Олмазор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
15 март 2021, 13:22

15 март куни Тошкентнинг Сергели ва Олмазор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Hududgaz Poytaxt» нинг хабар беришича, Сергели ва Олмазор туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергелида юз берган жанжалга расмий муносабат билдирилди
21 январ 2021, 12:48

Сергелида юз берган жанжалга расмий муносабат билдирилди

Сергели туманида муқаддам судланган икки нафар шахс маст ҳолатда автотураргоҳда турган машинани тўсган. Фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал юзага келиб, тан жароҳатлари етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сергелида 14 туп дарахт экскватор билан қўпориб ташланди
19 январ 2021, 12:06

Сергелида 14 туп дарахт экскватор билан қўпориб ташланди

Сергели туманида 14 туп дарахт экскватор билан ноқонуний тарзда қўпориб ташланди. Етказилган зарар 151 млн 194 минг сўмга баҳоланмоқда.

Сергели туманида иккита йирик кўчани туташтирувчи кўприк фойдаланишга топширилди
26 декабр 2020, 17:16

Сергели туманида иккита йирик кўчани туташтирувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, у Тошкентдаги иккита йирик кўча — Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди.

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди
26 декабр 2020, 16:35

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Ушбу метро йўналишининг узунлиги 7 километрни ташкил қилиб, бешта бекатдан иборат. Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Ушбу йўналиш 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.

Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилмоқда
8 сентябрь 2020, 12:51

Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилмоқда

Қонунчилик палатаси Тошкент таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкентнинг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган. Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Тошкент чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади
13 август 2020, 20:15

Тошкент чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси ушбу режалардан норози бўлган эди.

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди
7 июл 2020, 18:18

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди

«Маҳалла» жамғармасининг Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган 95,8 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Уларга қарши жиноят иши қўзғатилди.

Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди
25 июн 2020, 15:57

Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди

Сергелида қурилаётган метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди. Махсус насос орқали қуйилган бетон қотмагани сабабли унинг бир бўлаги поезд устига тушган.

Тошкентнинг Янгиҳаёт кичик тумани таркибига қайси маҳаллаларнинг кириши маълум бўлди
22 июн 2020, 17:20

Тошкентнинг Янгиҳаёт кичик тумани таркибига қайси маҳаллаларнинг кириши маълум бўлди

Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудида ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани таркибига 13 та маҳалла тўлиқ, 6 та маҳалла қисман ўтказилиши мўлжалланмоқда. Сергели ҳокимининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг