Сергели тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди, дея хабар бермоқда иттифоқнинг матбуот хизмати.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Акмал Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

Жумабоев Aкмал Муродович 1987 йил 14 ноябрда Тошкент вилояти Паркент туманида таваллуд топган. Тошкент автомобил-йўллар институтини тамомлаган. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби.