«Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, Сергели ва Олмазор туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели туманида соат 10:00 — 16:00 вақт оралиғида:

  • «Дарё бўйи» МФЙдаги 10 та кўп қаватли уйларнинг — 532 та аҳоли ва — 596 та ерли аҳоли истеъмолчилари ҳамда манзилдаги — 115 та улгуржи истеъмолчилари;

Олмазор туманида соат 11:00 — 16:00 вақт оралиғида:

  • «Аброр Ҳидоятов» корпусидаги 4 қаватли 4 та уйларнинг — 192 та аҳоли хонадонлари;
  • «Шифонур» кўчасидаги 5 та 9 қаватли уйларнинг — 350 та, 4 қаватли 3 та уйларнинг — 144 та аҳоли хонадонлари ҳамда 2 та ётоқхоналар, шунингдек, 8 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.