Тошкентнинг Яшнобод ва Сергели туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 17 март куни айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Газета.uz Телеграм-канали Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Яшнобод туманида соат 10:00 — 16:00 вақт оралиғида:
- «Табибий» 3 ва 4-тор кўчасидаги жами — 40 та ерли аҳоли хонадонлари;
Сергели туманида соат 10:00 — 16:00 вақт оралиғида:
- «Дарё бўйи» МФЙдаги 10 та кўп қаватли уйларнинг — 532 та аҳоли ва — 596 та ерли хонадонлари ҳамда 115 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.