«метро» тегли мақолалар


Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди
25 октябр 2022, 16:30 2

Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди

Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Нима учун йўловчилар нақд пулсиз тўлов шаклига нисбатан секин ўтишмоқда?
4 октябр 2022, 14:21 2

Нима учун йўловчилар нақд пулсиз тўлов шаклига нисбатан секин ўтишмоқда?

Тошкентдаги автобусларнинг 54% йўловчилари йўлкирани нақд шаклда тўлашда давом этмоқда. Метрода эса бу рақам 61%ни ташкил қилмоқда. «Газета.uz» нима учун одамлар нақд пулсиз тўлов шаклига ўтишни истамаслиги ва муаммони қандай ҳал этиш мумкинлигини ўрганишга ҳаракат қилди.

Жазирама туфайли поездлар секин ҳаракатланмоқда
27 июн 2022, 21:56

Жазирама туфайли поездлар секин ҳаракатланмоқда

Аномал иссиқлик туфайли Тошкент метрополитенининг ер усти станцияларида кундуз кунлари поездлар тезлиги пасаяди. Шаҳарлараро поездлар ҳам секинроқ ҳаракатлана бошлади.

Президент ерусти метросининг Қўйлиқдан Сергелигача бўлган қисми қурилишини бориб кўрди
7 июн 2022, 09:15

Президент ерусти метросининг Қўйлиқдан Сергелигача бўлган қисми қурилишини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев ерусти метросининг Қўйлиқдан Сергелигача бўлган йўналиши (5 та бекат) қурилишини кўздан кечирди. 12 кмлик метро йўлида 7 та бекат бўлади ва кунига 40 минг йўловчига хизмат кўрсатади. Яқин ҳудуддаги маҳаллаларга 12 та янги автобус йўналиши очилади ва метро бекатлари билан боғланади.

Ер усти метроси остидаги ер майдонлари аукцион орқали ижарага берилади
2 июн 2022, 12:11 1

Ер усти метроси остидаги ер майдонлари аукцион орқали ижарага берилади

Ҳукумат қарори билан ер усти метро йўналишлари остида жойлашган ер участкалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади. Ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун аукцион орқали 5 йилга ижарага берилади. Шунингдек, «Дўстлик-Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1−5 бекатлари оралиғида сайилгоҳлар ташкил этилади.

«Пушкин» бекатида йигит ўзини метро поезди остига ташлади
14 апрель 2022, 22:12

«Пушкин» бекатида йигит ўзини метро поезди остига ташлади

22 ёшли йигит қасддан ўзини метро поезди остига ташлади. Машинист поездни тезкор тўхтатиши натижасида у омон қолди.

Ўзини метродаги поезд остига ташлаган эркак вафот этди
25 феврал 2022, 09:48

Ўзини метродаги поезд остига ташлаган эркак вафот этди

Тошкент шаҳрида ўзини метро поезди остига ташлаган эркак Сирдарёнинг Сардоба туманидан бўлган. У воқеа жойида вафот этган.

«Чилонзор» метро бекатида жамоат ҳожатхонаси очилади
23 феврал 2022, 13:29

«Чилонзор» метро бекатида жамоат ҳожатхонаси очилади

Тошкент метрополитени бекатларида илк маротаба она ва бола хонаси ҳамда жамоат ҳожатхонаси фойдаланишга топширилади. Биринчи ана шундай ҳожатхона 23 февраль куни 15:00 да очилади.

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди
19 январ 2022, 21:54 1

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди

Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси бор-йўғи — 21 фоизни ташкил қилади, тизимда қарийб 400 та автобус етишмайди. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас, бунинг оқибатида ЙТҲлар кўп содир бўлмоқда, дея таъкидланди президент иштирокидаги тақдимотда. Шавкат Мирзиёев янги автобус ҳамда электробуслар харид қилиш ва умуман, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш бўйича кўрсатма берди.

Байрам кунлари пойтахт жамоат транспорти қай тартибда ишлайди?
29 декабр 2021, 18:40

Байрам кунлари пойтахт жамоат транспорти қай тартибда ишлайди?

«Янги йил» байрами муносабати билан дам олиш кунлари пойтахтда автобуслар ва метро ҳаракати вақти ўзгаради. Жумладан, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси жамоат транспорти ҳаракати 1 соатга узайтирилади. 5 январга қадар улар якшанба кунига мўлжалланган жадвал асосида фаолият юритади.

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисида қарор 2017 йилда қабул қилинган
9 декабр 2021, 22:54 1

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисида қарор 2017 йилда қабул қилинган

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган эди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.

Метрони қандай узайтириш режалаштирилмоқда ва бу қанчага тушади?
20 ноябр 2021, 11:43 1

Метрони қандай узайтириш режалаштирилмоқда ва бу қанчага тушади?

Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясини «Буюк ипак йўли» бекатидан Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали ТТЗгача узайтириш режалаштирилган. Қурилишнинг биринчи варианти 220 млн доллардан ортиқ баҳоланмоқда. Шунингдек, ҳалқали метрополитеннинг иккинчи босқичи қурилишида «муаммоли» қисмидан ўтиш вариантлари ҳам муҳокама қилинмоқда. Йўл ўтказгични қуриш учун 132 та бинони бузиш ва 300 дан ортиқ дарахтни кесиш талаб этилади. Ер ости линияси зарари камроқ, аммо у кўпроқ харажат талаб этади. Трамвай эса «тақиқланган» мавзу бўлиб қолмоқда.

Метрони ТТЗ массивигача кенгайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти муҳокама қилинмоқда
15 ноябр 2021, 22:56

Метрони ТТЗ массивигача кенгайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти муҳокама қилинмоқда

Тошкентда Чилонзор метро линиясини «Буюк Ипак йўли» бекатидан ТТЗ массивигача узайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти — Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда.

Тошкент метрополитени Россиянинг яна 20 та вагонини қабул қилди
26 октябр 2021, 16:23

Тошкент метрополитени Россиянинг яна 20 та вагонини қабул қилди

Сешанба куни Россиядан Тошкент метрополитени учун келтирилган янги 20 та вагонлар тақдимоти бўлиб ўтди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди. Шунингдек, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради.

6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар қурилади
18 октябр 2021, 10:09

6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар қурилади

2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади. Шунингдек, кейинги йилнинг 1 июлига қадар 7 та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари ташкиллаштирилади.

Метро поездларидан бирида техник носозлик юзага келди
20 сентябрь 2021, 13:23

Метро поездларидан бирида техник носозлик юзага келди

Тошкент метрополитени бўш вагоннинг ёпиқ эшиклари олдида кўплаб йўловчилар йиғилган видеога изоҳ берди. Поездлардан биридаги ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келган, йўловчилар бекатда тушурилган ва поезд техник кўрик пунктига олиб кетган.

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж
7 сентябрь 2021, 17:56

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж

Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.

Чилонзор метро йўналишида янги поездлар ишга туширилди
6 сентябрь 2021, 18:45

Чилонзор метро йўналишида янги поездлар ишга туширилди

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги поездларнинг учта ҳаракат таркиби ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда ҳаракатланади.

Тошкент метро бекатларида барча алоқа компанияларидан фойдаланиш мумкин бўлади
26 август 2021, 18:42

Тошкент метро бекатларида барча алоқа компанияларидан фойдаланиш мумкин бўлади

Тошкент метрополитенида барча алоқа компанияларидан фойдаланишни жорий қилиш ва бепул Wi-Fi йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
13 август 2021, 01:03 1

Тошкент шаҳрида ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида «Буюк ипак йўли» метро бекатига туташ ерости ўтиш йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. ФВВ ҳодиса сабабини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг