24 февраль куни Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек метро станциясида ўзини поезд остига ташлаган эркак вафот этди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсуддинов.

Ҳодиса 21:00 ларда рўй берган.

Ҳодиса натижасида метронинг Чилонзор линиясининг йўналишида ҳаракат тўхтаб қолган.

Ҳалок бўлган эркакнинг шахси аниқлаштирилган: фуқаро Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшаган 1984 йилда туғилган Э.Ш. экани айтилмоқда.

Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Эркакнинг ўз жонига суъиқасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.