«мактаб» тегли мақолалар


Нима тайёрлаймиз: болалар учун мактабга егулик
4 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: болалар учун мактабга егулик

Сэндвич, лаваш хамирида пишириқлар, гренка ва қатламачалар — Zira.uz болалар учун мактабга мазали ва тўйимли егулик рецептлари рўйхатини тақдим этади.

«Болани 6 ёшдан мактабга беришга шошилмаслик лозим» — тиббиёт фанлари доктори
16 август 2021, 15:38 1

«Болани 6 ёшдан мактабга беришга шошилмаслик лозим» — тиббиёт фанлари доктори

Болани 7 ёшга етмасдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? Мактаб ёшидаги болада қандай кўникмаларни шакллантириш керак? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров ушбу саволларга жавоб берди.

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»
17 май 2021, 21:12 2

Мактаб директори рўмол ўраган қизларга: «Сайловдан кейин кўрасизлар»

«Сизларга тепадан ваҳий тушдими? Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишаяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?» — Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори экани айтилаётган аёлнинг рўмол ўраган ўқувчи қизлар билан суҳбати акс этган аудиоёзув тарқалди.

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди
17 май 2021, 11:21

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган. Тан жарохати олганлар йўқ.

Таълим тили хорижий тилда бўлган синфларда «Ўзбек тили» ҳам чет тили каби кўникмаларга бўлиб ўргатилади
11 май 2021, 11:41

Таълим тили хорижий тилда бўлган синфларда «Ўзбек тили» ҳам чет тили каби кўникмаларга бўлиб ўргатилади

Янги ўқув йилидан «Ўзбек тили»ни ўқитишда 4 кўникмага таянилади. Энди таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили ҳам чет тили каби ўргатилади. Миллий ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф «Ўзбек тили» дарслиги яратилди.

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади
6 май 2021, 18:19

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади

Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади. Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиби 100 млн сўм, вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган 250 млн сўм ва республикада энг яхши мактаб мақомига эришган муассаса 500 млн сўм билан тақдирланади.

Самарқандда янги мактаб очилди — бу вилоятдаги энг йирик мактаб
24 март 2021, 17:33

Самарқандда янги мактаб очилди — бу вилоятдаги энг йирик мактаб

Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди
9 феврал 2021, 14:09

9 синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ҳолатига расмий муносабат билдирилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклаб, бир неча маротаба мушт туширгани ҳақидаги видеотасвирлар тарқалди. Ўқитувчи 9 синф ўқувчиси уни дарс пайтида кўп маротаба масхара қилгани учун жаҳл устида шундай қилгани айтилмоқда.

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди
4 феврал 2021, 13:35 1

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди

Янгийўлдаги мактаб синфхонасида шифт кўчиб тушиб, икки нафар 6 синф ўқувчиларини жароҳатлади. Мактабнинг таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилоятига ажратилган 3,3 млрд сўм эвазига амалга оширилган.

Мактабларда қишки таътил 25 декабрдан бошланади
12 декабр 2020, 23:21

Мактабларда қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Халқ таълими вазирлиги қишқи таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланишини маълум қилди. Қолаверса, таътилларни ўзгартириш бўйича таклифлар юзасидан ҳам муносабат билдирилди. Айтилишича, мактабларни иситишдан кўра, совутишга кўпроқ электр энергия ресурслари талаб этилади.

Aндижонда ўқувчиларни юпун кийимларда совуққа олиб чиққан мактаб раҳбарияти ишдан бўшатилди
23 ноябр 2020, 11:11

Aндижонда ўқувчиларни юпун кийимларда совуққа олиб чиққан мактаб раҳбарияти ишдан бўшатилди

Aндижонда юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилган ўқувчилар 43-мактабдаги «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» тарғибот тадбири доирасида жалб қилинганлиги маълум бўлди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу мактаб директори в.б. Д.Насирдинов ва унинг ўринбосари С.Исманова ишдан бўшатилганлигини маълум қилди.

«Уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқ» — Алишер Қодиров
19 ноябр 2020, 14:39

«Уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқ» — Алишер Қодиров

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқлиги, борининг ҳам 60 фоизга яқини талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. «Фарзандларимизни физиологик-депрессив ҳолатини юзага келишини ҳисобга олсак, ўқитувчиларга бўлган муносабати кескинлашиши, мактабга жиноятни кириб келгани бу — албатта овқатланиш билан боғлиқ масала», — деди Алишер Қодиров.

Мактаб ўқувчилари дарсдан олдин мадҳия куйлашади
11 ноябр 2020, 10:28

Мактаб ўқувчилари дарсдан олдин мадҳия куйлашади

Мактабларда дарсдан олдин мадҳия куйлаш, танаффусда ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттириш сўралди. Ушбу мазмундаги хат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги мактаблар раҳбарларига юборилган.

Тошкентдаги иккита мактаб фаолияти вақтинча тўхтатилди
16 сентябрь 2020, 17:20

Тошкентдаги иккита мактаб фаолияти вақтинча тўхтатилди

Тошкентда 14 сентядрдан ўз фаолиятини бошлаган 139 та мактабнинг 2 тасида дарслар коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар тўхтатилди.

Мактабларда биринчи ўқиш куни бошланди. Фото
7 сентябрь 2020, 18:27

Мактабларда биринчи ўқиш куни бошланди. Фото

Ярим йиллик танаффусдан сўнг 7 сентябрь куни 330га яқин мактабларда ўқув йили бошланди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги мактабларда биринчи ўқиш кунидан фотолавҳалар.

330га яқин мактабларда ўқиш бошланди
7 сентябрь 2020, 12:29

330га яқин мактабларда ўқиш бошланди

6 ойлик танаффусдан сўнг 239 та мактаб анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтди. Давлат мактабларида ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.

Мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди
28 август 2020, 12:14

Мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди

COVID-19 пандемияси даврида мактабларга қўйиладиган вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди. Хусусан, мактабларда оммавий тадбирлар ўтказилмайди, ниқобсиз мактабга киришига рухсат берилмайди, ўқувчи ва ўқитувчилар «эрталабки фильтрлаш» жараёнидан ўтишади.

Мактабга ҳужжат топшириш учун онлайн навбатга ёзилиш. Қўлланма
7 июл 2020, 14:47

Мактабга ҳужжат топшириш учун онлайн навбатга ёзилиш. Қўлланма

5 июлдан умумтаълим мактаблари 1-синфига ҳужжат топшириш учун онлайн навбатга туриш Тошкент шаҳри учун синов тариқасида бошланди. Буни қандай амалга оширишни «Газета.uz» қўлланмасида ўқинг.

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади
1 июл 2020, 23:40 1

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади

6 июлдан 2020−2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланади. Пандемия муносабати билан қабул жараёнида бир қанча ўзгаришлар бор.

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади
22 июн 2020, 11:09

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади

Мактабларда танлов фанлар йўналишлари сони 5 тадан 12 тага оширилади. Эндиликда, ўқувчилар иқтисод, веб-фрилансер, туризм ва бошқа йўналишларни танлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, танлов фанлари 7-, 8- ва 9-синфларда ҳам жорий этилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг