19 март куни Самарқанд шаҳрида 1680 ўринли янги 81-сонли мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу вилоятдаги энг катта мактаб, дея маълумот бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тўрт қаватли мактаб биноси 2019 йилда қурилиши бошланган «Қорасу» турар жойида жойлашган. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, кутубхона, шунингдек, футбол ва волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.

Энди 1−4 синф ўқувчилари янги мактабда ўқишни бошладилар. Таълим муассасаси янги ўқув йилидан бошлаб тўлиқ таркибда ишлай бошлайди.