Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати рўй берди. Бу хақда ХТВ матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, ушбу мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига «Аҳмадхожи ал-Аваз» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Ҳозирда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда, дейилади хабарда.