Халқ таълими вазирлиги жорий йилда 27 декабрь якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, қишқи таътил бошланғич синфлар учун 25 декабр, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланишини маълум қилди.

Бундан ташқари, ХТВ мактабларда таътилларни ўзгартириш бўйича таклифлар юзасидан ҳам муносабат билдирган. Айтилишича, амалдаги давлат таълим стандартлари ўқувчиларнинг ўзлаштириш имконияти ва психологиясига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги сабабли улар қабул қилинмаган.

«Узлуксиз 4−5 ой давомида таълим олиш, яъни қайсидир таътилни бекор қилиш эвазига бошқасини узайтирилиши ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштиришларига салбий таъсир кўрсатишини қайд этмоқчимиз.», — деди ХТВ матбуот котиби Лайло Рустамова.

Вазирлик баёнотида мактабларни иситишдан кўра, совутиш кўпроқ электр энергия ресурслари талаб этиши ҳам қайд этилган.