Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев вазифасидан озод этилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ходимларини сўкаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.
Бош вазир Абдулла Ариповнинг Сўх тумани аҳолиси билан ўтказган учрашувида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев танқид қилинди. Ижтимоий тармоқларда ҳоким «жанжалкаш» қишлоқларни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлашини айтган аудиоёзув тарқалди. Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар борлигини таъкидлади.
«Газета.uz сайтида яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аксарият ўқувчилар, ишончни оқламаётган бўлсалар ҳам, Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйлари сақлаб қолиниши керак, деб ҳисоблайди. Улар нима сабабларга кўра болалар учун зарарли ва болаларни қандай қилиб оилавий васийликка топшириш керак? Дилмурод Юсупов болалар уйларининг кераклиги ҳақидаги афсоналарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини асослайди.
Тошкентда Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, университетда таълим 2020/2021 ўқув йилидан бошланади, ўқиш жараёни эса япон ва инглиз тилларида олиб борилади.
Тошкентда Korean and migrations xususiy bandlik agentligi мансабдор шахслари устидан очиқ суд жараёни бошланди. Судланувчилар орасида икки аёл ва Жанубий Корея фуқароси ҳам бор.
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик сабаб бўлгани айтилмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида табиатга қўйиб юборилди.
2 июндан Бухоро вилоятидаги Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманларида шахсий автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши тўхтатилди. Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан стикерсиз фақатгина куннинг муайян вақтида кириб-чиқишга рухсат берилди. Вилоятда йўналишсиз такси фаолиятида йўловчи ташиш учун рухсат берилади.
Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида содир бўлган иккита ЙТҲ натижасида 6 ва 13 ёшдаги икки бола вафот этди.
Япония ҳукумати Ўзбекистонга коронавирусга қарши тезкор жавоб чораларини кўриши учун 1,9 млн доллар ажратмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Россия, Туркия, БАА ва Мисрдаги ватандошларни олиб келиш учун яна тўққизта чартер рейсини ташкил этади.
Жанубий Корея Ўзбекистонга шприцли насослар, антисептика воситалари ва тиббиёт каравотларини ёрдам сифатида юборди. 66 минг долларга яқин қийматдаги яна бир юкнинг келиши кутилмоқда.
Ноябрь кекса ёшдаги саёҳатчилар учун туризм ойи деб эълон қилинди. I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар йилда бир марта бепул саёҳат қилишлари мумкин.
Бухоро вилоятида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган Lacetti автомобили MAN юк машинаси билан тақнашди. Седан ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлди.
2020 йил ёзда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистонда, Қозоғистоннинг жанубий, ғарбий, шарқий минтақаларида об-ҳавонинг 40 фоиз эҳтимол билан меъёридан юқори бўлиши кутилмоқда. Ёзнинг биринчи ҳафтасида эса ҳарорат кўтарилиб, +40 даражага етиши, дам олиш кунларида бир оз пасайиши кутилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги 30 май куни Қашқадарёда тунги рейд давомида ИИБ ходимининг қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, фуқарога нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатгани, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказгани бўйича муносабат билдирди. Ҳозирда ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Коронавирус пандемияси шароитида сафарга чиқадиганлар нималарга эътибор бериши лозим? «Газета.uz» самолёт ва поезд йўловчилари учун қўшимча эҳтиёт чораларини тавсия этади.
Солиқ тўлашдан вақтинча озод қилинаётган тадбиркорлар, сони оширилаётган нафақахўрлар, аэропортлар, бозорлар ва ташкилотлардаги фитобарлар, акциз солиғи олинадиган янги турдаги тамаки маҳсулотлари ва бошқалар — 1 июндан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Асакадаги UzAutoMotors компаниясига ишга жойлаштириш учун 31 кишидан 42 минг доллар олган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Вилоятлар ўртасида шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Фақатгина «яшил» ҳудудлардаги санатория ва болалар оромгоҳларига одамларни марказлаштирилган ҳолда олиб бориш мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг