Душанба куни Ўзбекистон ҳудудига кам намли ва нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келди. Кундузги ҳарорат дам олиш кунларига қараганда 8−10 даражага пасайди, Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда бир оз ёмғир ёғди, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Сешанбадан ҳафта охирига қадар эса республика ҳудуди бир турга мансуб ҳаво оқимлари таъсири остида бўлади. Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва мўътадил илиқ ҳарорат кузатилади. Ҳаво ҳарорати ушбу мавсум учун мъёрий даражага яқин бўлади — кечаси +5…+10 даража, кундузи — +20…+25 даража.

Яқин кунлар учун об-ҳаво башорати