«Наврўз» этнографик боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган «Magic Tashkent» шоу фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.

Тадбирда ушбу фестивал ўзбекистонликлар ва хорижий сайёҳларни лойиҳага кенг жалб қилиш орқали пойтахтдаги ўзгаришлар, янгиланишларни намойиш қилиш, ўзбек миллий қадриятлари билан яқиндан таништириш, ёшларни маданий ҳордиқ олиши билан бирга маънавий озуқага эга бўлишларини ташкил қилиш мақсадида ўтказилгани айтиб ўтилди.

Фестивалда миллий куй-қўшиқ ва рақслар, фольклёр ансамбллари билан бирга, замонавий эстрада хонандаларининг концерт дастурлари, фокус ва комик жамоалар намойишлари тақдим этилди.