Тошкентнинг бош режасини 2020 йилда жамоатчиликка тақдим этиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилди пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 23-ялпи мажлисида.

Сенатор Зайниддин Низомходжаев бош режа йўқлиги сабабли аҳоли бўлғуси бузилишлар ва дарахтлар кесилиши тўғрисида огоҳлантирилаётгани йўқ ва бу шаҳар аҳолисининг норозиликларини келтириб чиқармоқда.

Даврон Хидоятов Тошкентнинг бош режаси 2013 йилда ишлаб чиқилгани, бироқ тасдиқланмаганини маълум қилди. Ҳужжат лойиҳаси устида турк компанияси иш олиб бораётгани ва 2020 йилда тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

«Ўтган йили [2013 йилги бош режани] ўрганишлар вақтида у бугунги кунга мос келмаслиги маълум бўлди. Шу сабабдан турк компанияси жалб қилинган ҳолда бош режа концепцияси ишлаб чиқилди ва раҳбариятга тақдим этилиб, тасдиқлатилди. Айрим шаҳарларда, масалан Москва ва Қозонда [бош режа тузишга] 5−8 йил сарфланган. Нафақат экология, балки барча масалаларни кўриб чиқиш лозим. 2020 йилда, жадвалга мувофиқ, ўйлайманки, биз режани қабул қиламиз, уни жамоатчилик ва раҳбариятга тақдим этамиз», — деди Даврон Хидоятов.

Аввалроқ ҳокимнинг биринчи ўринбосари Тошкентнинг бош режаси 2019 йил апрелига қадар 3D форматда тайёрланишини маълум қилган эди. Унинг устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб борилаётгани қайд этилди.

Июнда эса Буюк Британиянинг Benoy компанияси Чирчиқ дарёсининг қарама-қарши томонида 20 минг гектардан зиёд майдонга қуришни режалаштирган Янги Тошкент мастер-режасини тақдим этган эди.