10 октябрь куни Париж қароргоҳида дунёга машҳур француз актёри Жерар Депардье ва «Буюк ипак йўли» номи остидаги лойиҳа иштирокчиларининг Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш ва уни Франция ва Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбоев, «Ўзбеккино» раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва «B-Tween Production» компанияси бош директори Арно Филе иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Туризмни рожлантириш Давлат қўмитаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳам ушбу лойиҳанинг ҳамммуаллифлари ҳисобланади.

Томонлар фильм лойиҳасининг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар. Фильм муаллифларининг фикрига кўра бош қаҳрамон Жерар Депардье бутунлай янги қиёфа орқали томошабинларга Ўзбекистонга мутлақо янги нуқтаи назар тақдим этади. Шундай қилиб одатий йўналиш ва машқлардан узоқлашган ҳолдан фильм француз томошабинлари учун Ўзбекистоннинг янги номаълум юзларини очиш вазифасини қўяди.

Шу мақсадда лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистоннинг энг ғайриоддий ва сирли жойларида суратга олиш ишларини режалаштиришган. Бу Амударё бўйидаги ноёб — ОКС Искандарияси, Будда ва Кушон ёдгорликлари, масалан, Фаёзтепа, Авлиё Дониёр ва учта пайғамбарларнинг қабри ва бошқалар. Фильмда таълимда ислом динининг роли ва моҳиятига алоҳида эътибор берилади.

— Учрашувимизнинг Франция ва Ўзбекистон Республикаси президентининг Париждаги учрашуви йили муносабати билан бўлиб ўтиши рамзий маънога эга, — деди актёр Жерар Депардье ўз уйида меҳмонларни қабул қилар чоғида. — Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ноёб ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати барчага маълум. Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг ислом дини эзгулик, тинчлик, бунёдкорлик ва бағрикенглик дини эканлигини дунёга етказишда қаратган саъй-ҳаракатлари мени таъсирлантирди. Биласизми, бу менинг шахсий қарашларимга мос келади, чунки мен исломни сиёсий ва худбин мақсадларда ишлатиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Фильмнинг катта аудиторияси бой тарихга эга, бетакрор табиат, самимий ва меҳмондўст халқ бўлган янги жўшқин Ўзбекистонни очиш учун берилган имкониятлар мени илҳомлантирди. Ушбу мамлакатга сафаримни сабрсизлик билан кутяпман.

Шунингдек, Жерар Депардьега у юқори баҳолаган «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, лойиҳа ташкилотчилари ва телеканал бош директори Катрин Шёфер раҳбарлигидаги «Paris Premiere» телеканалининг топ-менеджерлари билан учрашув ўтказилди ва ушбу канал орқали 2020 йил февраль-март ойларида фильм намойиш этилиши борасида келишиб олинди.

Учрашувда бош директор 2020 йилнинг февраль-март ойларида Жерар Депардье иштирокида Ўзбекистон ҳақидаги фильмни намойиш этишга тайёр эканлигини яна бир бор маълум қилди ва шунингдек «Paris Premiere"телеканали ва ЎЭОАВА ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.