Жамият

Жасур Пўлатов Тошкент халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди
24 ноябр 2023, 11:49

Жасур Пўлатов Тошкент халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди

Тошкент халқаро аэропортига Жасур Пўлатов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаган.

Дам олиш кунлари ҳаво исийди
24 ноябр 2023, 11:37

Дам олиш кунлари ҳаво исийди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, шанба куни +17…+20, якшанба куни +20…+23 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин.

Олтиариқдаги адирликда барпо қилинган токзордан ер олган аҳоли нимадан шикоят қилмоқда?
24 ноябр 2023, 11:01

Олтиариқдаги адирликда барпо қилинган токзордан ер олган аҳоли нимадан шикоят қилмоқда?

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида қарийб 1000 гектар майдонда токзор барпо этилган. Ундан ер участкаларини олган айрим аҳоли сув муаммоси ва кўчатлар қуриб кетаётганидан шикоят қилди. Масъуллар муаммоларда фермерларнинг ўзларини айбламоқда.

Бағдод туманида коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди
24 ноябр 2023, 10:48

Бағдод туманида коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди

Фарғонанинг Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди. Аввалроқ Олий таълим вазирлиги ҳолатни қоралаганди. Прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.

Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригининг бир қисмини шикастлади
24 ноябр 2023, 09:52

Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригининг бир қисмини шикастлади

Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида Howo юк машинаси темирйўл кўприги остидан ўтаётганда унинг бир қисмини шикастлади. Таъмирлаш ишлари якунлангунича кўприк бир муддатга ёпилди. Ҳозирда поездлар ушбу йўналишда ҳаракатини давом эттирмоқда.

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатланиш қисман чекланди
24 ноябр 2023, 09:29

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида ҳаракатланиш қисман чекланди

Таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтдаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланди. Бунда йўлнинг бир тарафи ёпилиб, иккинчи қисмида икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилади.

Мусулмонлар идораси раисига янги ўринбосар тайинланди
24 ноябр 2023, 09:10

Мусулмонлар идораси раисига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Мусулмонлар идораси раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Янги лавозимда у эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда фаолият бошлайди.

ССВ раҳбари Тошкентдаги юқумли касалликлар шифохоналари юкламасини тезда камайтириш топшириғини берди
23 ноябр 2023, 19:56

ССВ раҳбари Тошкентдаги юқумли касалликлар шифохоналари юкламасини тезда камайтириш топшириғини берди

Тошкент шаҳрида юқумли касалликлар кўпайгани ҳақидаги хабарлар ортидан ССВ раҳбари шифохоналар юкламасини тезда камайтириш, «Зангиота-1» шифохонасида болалар учун захира ўринлар сонини кўпайтириш, қўшимча транспорт ажратиш, шунингдек, касалхонага ётқизишни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Asl Baraka компанияси колбаса ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ намойиш этди
23 ноябр 2023, 19:00

Asl Baraka компанияси колбаса ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ намойиш этди

Asl Baraka бренди колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида замонавий асбоб-ускуналарда амалга оширилиши ҳамда ҳар бир ассортиментга ўзгача ёндашуви ҳақида видеороликни тақдим этди.

Автомобиль бошқариш ишончномасини энди my.gov.uz орқали олиш мумкин бўлади
23 ноябр 2023, 17:03

Автомобиль бошқариш ишончномасини энди my.gov.uz орқали олиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан энди автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда my.gov.uz орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.

Asialuxe Travel Пхукет оролига 9 млн сўмдан бошланадиган турларни таклиф қилмоқда
23 ноябр 2023, 17:00

Asialuxe Travel Пхукет оролига 9 млн сўмдан бошланадиган турларни таклиф қилмоқда

Asialuxe Travel миллий туроператори Пхукетга турлар сотуви бошланганини эълон қилди. Компания 9 млн сўмдан ҳамёнбоп саёҳатларни таклиф этмоқда, оролга биринчи рейс эса 1 декабрга режалаштирилган.

Тошкентдан Хўжакентга поездлар қатнови қисман тикланди
23 ноябр 2023, 15:59

Тошкентдан Хўжакентга поездлар қатнови қисман тикланди

23 ноябрдан Тошкентдан Хўжакентга ва тескари йўналишда электропоездлар ҳаракати қисман тикланди — эрталаб ва кечқурун биттадан рейс амалга оширилади.

Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлди
23 ноябр 2023, 14:56

Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлди

Сурхондарё вилоятида 23 ноябрь тонгидан буён 3 марта зилзила қайд этилди. Ҳар учала силкиниш эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди. Зилзила бу туманга яқин ҳудудларда 2−3 балли даражада сезилди.

Ўзбекистонда кўнгиллиларга дориларнинг клиник синовида иштирок этишга рухсат берилди
23 ноябр 2023, 14:23

Ўзбекистонда кўнгиллиларга дориларнинг клиник синовида иштирок этишга рухсат берилди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар дори воситаларининг клиник синовларида ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлди. Тадқиқот раҳбари қатнашувчига синовнинг эҳтимолий хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт.

Тошкентда маст ҳолда қизини урган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
23 ноябр 2023, 12:39

Тошкентда маст ҳолда қизини урган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Пойтахтдаги гул дўконларининг бирида 9 ёшда экани айтилаётган қизни маст онаси калтаклади. Ҳолатни болалар омбудсмани ўрганмоқда. «Қизча вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўрилмоқда», дейилади омбудсман хабарида.

Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа» археологик ёдгорлиги атрофида нималар бўлмоқда?
23 ноябр 2023, 12:11

Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа» археологик ёдгорлиги атрофида нималар бўлмоқда?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа» ёдгорлиги атрофида қурилиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги у ерда автосервис қуриш учун рухсатнома берилганини таъкидлади. Маданий мерос агентлиги эса ёдгорлик атрофи 3D панжара билан ўралаётганини маълум қилди.

«Бир йилдан бери ҳар лаҳза болам билан қўшилиб ўлгандек бўламан». «Док-1 Макс» иши бўйича 15 ноябрдаги суд тафсилотлари
23 ноябр 2023, 09:12

«Бир йилдан бери ҳар лаҳза болам билан қўшилиб ўлгандек бўламан». «Док-1 Макс» иши бўйича 15 ноябрдаги суд тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 15 ноябрда бўлган судда Фармагентликнинг судланаётган собиқ раҳбари Сардор Кариев ўзининг собиқ ўринбосарига: «Сен ифлосни деб шу ерда ўтирибман!», деди. Қизи вафот этган жабрланувчилардан бири эса ҳеч кимга даъвоси йўқлигини ва уни ортиқ безовта қилмасликларини сўради.

Қишда Тошкентда энергетика инқирозининг олдини олиш учун нималар қилинмоқда? Энергетика вазири жавоби
22 ноябр 2023, 23:10

Қишда Тошкентда энергетика инқирозининг олдини олиш учун нималар қилинмоқда? Энергетика вазири жавоби

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов депутатларга энергетика инқирозининг олдини олиш учун Тошкентда қишга тайёргарлик қандай кетаётганини сўзлаб берди. Шу мақсадда қозонхоналар таъмирланиб, янги подстанция ва электр линиялари қурилди, мазут захиралари яратилди ва бошқа ишлар бажарилди, деди у.

Миллий гвардияга телескопик ва пластик таёқлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин
22 ноябр 2023, 17:52

Миллий гвардияга телескопик ва пластик таёқлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Миллий гвардия ходимларига резина таёқлар билан бир қаторда махсус таёқлардан ҳам фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Телескопик таёқлар, лойиҳада тушунтирилишича, совуқ қуролли ҳужумни бартараф этиш ва фаол қаршилик кўрсатган тартиббузарларни бўйсундиришда қўл келади.

Бренд Chery автомобилларининг Ўзбекистондаги барча моделлари учун нархларни оптималлаштирилди
22 ноябр 2023, 17:00

Бренд Chery автомобилларининг Ўзбекистондаги барча моделлари учун нархларни оптималлаштирилди

Chery Uzbekistan бренди автомобилларнинг барча моделлари нархини пасайтириш ва транспорт харажатларини оптималаштиришни эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг