Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Абдулла Қодирий кўчаси Лабзак кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисмида 24 ноябрь 09:00 дан бошлаб автомобиллар ҳаракати вақтинча қисман чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, йўлнинг ушбу қисмидатаъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ишлар жараёнида йўлнинг бир тарафи ёпилиб, ҳар икки йўналишга ҳаракат йўлнинг иккинчи тарафидан ўтади. Таъмирлаш ишлари қачонгача давом этишига аниқлик киритилмаган.

«Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.