Жиззах вилоятида Howo юк машинаси Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида жойлашган темирйўл кўприги остидан ўтаётганда унинг бир қисмини борти билан шикастлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Воқеа Жиззах — Сайхун участкасининг 3597-километрида содир бўлган. Вазиятни ҳал қилиш учун махсус хизматлар ва масъул шахслар юборилган. Хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун ушбу темирйўл кўприги бир муддат ёпилган.

howo, темирйўл

Мутахассислар шикастланган кўприк қисмини тиклаган. Ҳозирги вақтда барча тиклаш ишлари якунланган ва поездлар ушбу йўналишда ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Компания барча йўл ҳаракати қатнашчиларини, айниқса, темирйўл кўприклари ва ўтиш жойлари яқинида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун қоидалар ва чекловларга риоя қилишга чақирди.