Asl Baraka бренди истеъмолчиларга заводда колбаса ишлаб чиқариш жараёни қандай тузилганлигини кўрсатди.

реклама

Видеода гўштни майдалаш босқичидан тайёр маҳсулотларни чиқаришгача бўлган бутун ишлаб чиқариш тармоғиакс эттирилган. Заводнинг ташқи ва ичкари қисми, колбаса ва сосискалар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ускуналар, қийма тайёрлаш, қадоқлаш босқичлари бирма-бир кўрсатилган.

Шунингдек, маҳсулотни тайёрлаш учун компания сифатли маҳсулотлардан фойдаланади, гўшт эса «Ҳалол» стандартларига мувофиқлик сертификатига эга. Ассортиментдаги ҳар бир маҳсулотнинг ўзига хос рецепти мавжуд бўлиб, вақт синовидан ўтган классик рецептлардан тортиб истеъмолчилар учун индивидуал равишда яратилган рецептларгача.

Бренднинг энг муҳим таркибий қисми бу харидорларнинг садоқати ва ишончидир ва кўп йиллар давомида Asl Baraka бренди буларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ишлаб чиқариш жараёнига ёндашув ва республиканинг барча ҳудудида сотувда мавжудлиги бу мувоффақиятни янада мустаҳкамлади. «Asl Baraka — меҳнатсевар халқимиз учун.

Реклама ҳуқуқлари асосида.