Фарғона вилояти Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилди. Бу ҳақда фармойиш туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан 22 ноябрь куни имзоланди.

Ҳоким ўринбосари коллеж директорини газета ва журналларга обуна бўлиш учун қўйилган қарийб 24 млн сўмлик режани бажармагани учун калтаклаганди. Директор аҳволи оғирлашгач, шифохонага ётқизилган. Олий таълим вазирлиги ҳолатни кескин қоралаган.

бағдод тумани, коллеж директори, обуна, ҳоким ўринбосари, ҳайфсан

Ҳужжатга кўра, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Муртазоқулов давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини «қўпол равишда бузган». Унга Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан ҳайфсан берилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.