Конгратбай Авезимбетович Шарипов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президенти 27 май куни бу ҳақдаги фармонни имзолади, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

У апрелда президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган Одил Абдураҳмонов ўрнига келди.

Конгратбай Шарипов (1963 йилда туғилган) тайинловга қадар — 2017 йилдан — Тошкентдаги Турин политехника университети ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.